Александр Рудолфович Гейнрих (1984-йил 6-октябрда туғилган, Ангрен, Тошкент вилояти) — Асли немис ўзбек футболчиси, ҳужумчи сифатида ўйнаган. 2018-йилдан Қозоғистоннинг „Актобе“ клубини бошқариб келмоқда. Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон чемпиони. У 2002-2017-йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган (108 ўйин ва 36 гол).

Oʻzbekiston Александр Гейнрих
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александр Рудолфович Гейнрих
Таваллуд санаси 1984-йил 6-октябр (1984-10-06) (42 ёш)
Таваллуд жойи Ангрен Тошкент Ўзбекистон ССР СССР
Бўйи 182 см
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган.
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Дўстлик
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2001 Oʻzbekiston Дўстлик 12 (0)
2002 Oʻzbekiston Пахтакор 23 (9)
2003-2004 Rossiya ССКА 2 (1)
2005 Oʻzbekiston Пахтакор (Ижара) 12 (5)
2006 Rossiya Торпедо 21 (0)
2007-2011 Oʻzbekiston Пахтакор 94 (49)
2011 Janubiy Koreya Сувон Самсунг 19 (3)
2012 Birlashgan Arab Amirliklari Эмиратес 6 (2)
2012-2014 Qozogʻiston Актобе 52 (15)
2014 Oʻzbekiston Локомотив Тошкент 11, (7)
2015-2017 Qozogʻiston Ордабаси 58 (13)
Миллий терма жамоа
2002-2017 Oʻzbekiston Ўзбекистон 98 (31)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Профессионал фаолиятини 2001-йилда Тошкент вилоятининг „Дўстлик“ клубида бошлаган. 2002-йил Тошкентнинг „Пахтакор“ клубига таклиф этилган бўлиб, 23 ўйинда 9 та гол урди ва 18 ёшида Ўзбекистон чемпиони бўлди, шунингдек, 2001/02-йилги Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиқди.

2003-йилда у Россияга кўчиб ўтди ва Москванинг ССКА клуби билан уч йиллик шартнома имзолади, 2003-йилда Россия чемпиони бўлди, гарчи у атиги иккита ўйин ўтказган бўлса-да, кумуш медал совриндори „Зенит“ дарвозасига гол урди. Шунингдек, у Премер-лига кубоги, Россия кубоги ва Россия Суперкубоги баҳсларида иштирок этган. Аммо 2003-йилги Суперкубок Москванинг „Локомотив“ига пеналтилар сериясида ютқазилган эди.

Кейинроқ яна Тошкентнинг „Пахтакор“ клубига ижара асосида йўл олди[1] ва 2005-йилда у билан яна Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. 2006-йилги мавсумни Москвада „Торпедо“да ўйнаган[2].

2007-йилда ватанига қайтиб, Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасида беш мавсум тўп сурди. У клуби билан учинчи марта мамлакат чемпиони, 2007 ва 2009-йилларда яна иккитадан Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган. 2011-йилда Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан сўнг 2011-йилнинг 26-февралида Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби Гейнрих Жанубий Кореянинг К-Лигадаги „Сувон Блювингс“ клубига бир йиллик ижара шартномаси асосида ўтганини эълон қилди[3]. У Сувон учун К-лигадаги дебютида, 2011-йил 6-март куни „Сеул“ устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда гол урди[4][5]. Александр Сувон таркибидаги дебют ўйнини 2011-йил 6-март куни К-Леагуэ вакили ФC Сеоулга қарши ўтказди[6] ва 2012-йил бошида у Амирликларнинг „Эмиратес“ клубида ўйнади.

2012-йил 14-июнда Актобе Гейнрих билан шартнома имзолаганини эълон қилди[7]. Гейнрих икки кундан сўнг „Актобе“нинг „Сункар“га қарши ўйинида (2:1) дебют қилди. „Актобе“ билан икки йилдан сўнг Гейнрихнинг шартномаси 2014-йилнинг 11-июнида бекор қилинди[8][9][10]. Мавсумнинг иккинчи қисмида Тошкентнинг „Локомотив“ клубида ўтказди.

2015-йил бошида Тошкентнинг „Локомотив“ клубини тарк этиб, Гейнрих ўша йилнинг феврал ойида „Ордабаси“ клуби билан шартнома имзолаб, Қозоғистон Премер-лигасига қайтди[11][10]

2012-йилнинг ёзида у қозоғистонлик „Актобе“ лагерига кўчиб ўтди[12].. Уч мавсумда у 52 ўйин ўтказди, 15 гол урди ва тўлиқ медаллар тўпламини тўплади, 2014-йилги футбол бўйича Қозоғистон Суперкубогини қўлга киритди. Европа лигасининг 2013/14-йилги мавсумида Киевнинг „Динамо“сига қарши ўйинда у ҳар бир ўйинда биттадан гол урди. Аммо 2014-йилнинг июн ойида клуб футболчи билан шартномани бир томонлама бекор қилди[13]. Балки бунга Гейнрих клубнинг энг кўп маош олувчи легионерлари учлигидан жой олгани (йилига 800 000 эвро) ва „Актобе“нинг энди бундай харажатларга клуб буджети тўғри келмагани сабаб бўлгандир[14].

2015-йилнинг февралида Гейнрих Қозоғистоннинг бошқа бир клуби „Ордабаси“ билан шартнома имзолади[15]. 2017-йилги мавсумда Гейнрих билан клуб ўз тарихида биринчи марта чемпионат бронза медалларини қўлга киритди. Лекин ноябр ойида ўзбекистонлик футболчи жамоани тарк этди[16]. Аммо якунда унинг ортидан мураббий бўлиш таклифи тушди. 2018-йилнинг 15-март куни ўзбекистонлик 33 ёшли ҳужумчи Александр Гейнрих футболдаги фаолиятини якунлаб, Қозоғистоннинг „Актобе“ клуби мураббий-селексионерига айланди[17][18].

Терма жамоада

У 17 ёшу 7 ой 8 кунлигида Ўзбекистон миллий терма жамоасида дебют қилди ва жамоа тарихидаги энг ёш футболчига айланди. У 2002-йилдан 2017-йилгача терма жамоада ўйнаган[19]. У терма жамоа тарихида Максим Шацкихдан (34 гол) кейин иккинчи тўпурар (32 гол) ҳисобланади. Шунингдек, ўтказилган ўйинлар сони бўйича (98 ўйин) кучли бешликка кирди[20].

Фаолият статистикаси

Клуб

2017-йил 5-ноябрда ўтказилган ўйин ҳолатига кўра[21]
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича кўриниш ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Халқаро Бошқа Умумий
Дивисион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Дўстлик 2001 Ўзбекистон Суперлигаси 12 0 - - - 12 0
Пахтакор Тошкент 2002 Ўзбекистон Суперлигаси 23 9 - - 23 9
CСКА Москва 2003[22] Россия Премер-лигаси 2 1 1 0 1 0 0 0 1 0 5 1
2004[22] 0 0 0 0 - 0 0 - 0 0
2005[22] 0 0 0 0 - 0 0 - 0 0
Умумий 2 1 1 0 1 0 0 0 1 0 5 1
Пахтакор Тошкент (Ижара) 2005 Ўзбекистон Суперлигаси 12 5 - - 12 5
Торпедо Москва 2005 Россия Премер-лигаси 11 0 - - - 11 0
2006 10 0 - - - 10 0
Умумий 21 0 - - - - - - 21 0
Пахтакор Тошкент 2007 Ўзбекистон Суперлигаси 26 16 - - 26 16
2008 25 12 - - 25 12
2009 21 13 - 2 0 - 23 13
2010 22 11 1 1 - 3 1 - 26 13
Умумий 94 49 - - - - 94 49
Суwон Самсунг Блуэwингс (Ижара) 2011 К Леагуэ 19 3 1 0 - 3 0 - 23 3
Эмиратес Cлуб 2011-12 УАЭ Про-Леагуэ 6 2 1 1 - - - 7 3
Актобе 2012 Қозоғистон Премер-лигаси 13 6 4 1 - 5 1 - 22 8
2013 26 6 3 0 - 7 1 - 36 7
2014 13 3 2 0 - 0 0 - 15 3
Умумий 52 15 9 1 - - 12 2 - - 73 18
Локомотив Тошкент 2014 Ўзбекистон Суперлигаси 11 7 1 0 - 0 0 - 11 7
Ордабасй 2015 Қозоғистон Премер-лигаси 22 3 1 0 - 2 0 - 25 3
2016 20 10 2 0 - 2 1 - 24 11
2017 16 0 2 0 - 0 0 - 18 0
Умумий 58 13 5 0 - - 4 1 - - 67 14
Умумий фаолият 310 104 - - - - 310 104

Миллий терма жамоа

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Йил Ўйин Гол
2002 2 0
2003 5 2
2004 7 4
2005 6 2
2006 6 2
2007 9 3
2008 8 1
2009 4 2
2010 7 4
2011 14 6
2012 9 2
2013 7 0
2014 0 0
2015 3 2
2016 7 1
2017 4 0
Умумий 98 31

2017-йил 5-сентабр ўтказилган ўйиндаги аниқ статистика[21]

Миллий терма жамоа учун голлар

Гол ва натижалар рўйхатида биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг голлари қайд этилган.
№ Сана Стадион Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2 Април 2003 Динамо Стадиум, Минск, Беларус  Беларус 2-2 2-2 Ўртоқлик учрашуви
2. 20 Аугуст 2003 Сконто Стадиум, Рига, Латвиа  Латвия 3-0 3-0 Ўртоқлик учрашуви
3. 22 Жулй 2004 Ченгду Лонгқуанйи Фоотбалл Стадиум, Ченгду, Хитой  Саудия Арабистони 1-0 1-0 2004 АФC Асиан Cуп
4. 30 Жулй 2004 Ченгу Лонгқуанйи Фоотбалл Стадиум, Ченгду, Хитой  Баҳрайн 1-0 2-2 (3–4 п) 2004 АФC Асиан Cуп
5. 13 Оcтобер 2004 Кинг Абдуллаҳ ИИ Стадиум, Амман, Иордания  Ироқ 2-0 2-1 2006 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
6. 17 Новембер 2004 Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Хитой Тайпейи 1-0 6-1 2006 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
7. 25 Марч 2005 Ал-Садақуа Wалсалам Стадиум, Ал-Қувайт, Қувайт  Кувайт 1-2 1-2 2006 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
8. 30 Марч 2005 Сеоул Wорлд Cуп Стадиум, Сеул, Корея Республикаси  Жанубий Корея 1-2 1-2 2006 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
9. 22 Фебруарй 2006 Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Бангладеш 1-0 5-0 2007 АФC Асиан Cуп қуалифиcатион
10. 4-0
11. 11 Марч 2007 Ҳожимуқон Мунаитпасов номидаги марказий стадион, Астана, Қозоғистон  Қозоғистон 1-1 1-1 Ўртоқлик учрашуви
12. 18 Жулй 2007 Шаҳ Алам Стадиум, Шаҳ Алам, Малайсиа  Хитой 3-0 3-0 2007 АФC Асиан Cуп
13. 22 Аугуст 2007 Валерий Лобановскйи Дйнамо Стадиум, Кйив, Украине  Украина 1-2 1-2 Ўртоқлик учрашуви
14. 7 Жуне 2008 МҲСК стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Сингапур 1-0 1-0 2010 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
15. 14 Новембер 2009 ЖАР Стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Малайзия 2-0 3-1 2011 АФC Асиан Cуп қуалифиcатион
16. 3-0
17. 25 Май 2010 Вазген Саргсян Републиcан Стадиум, Ереван, Армениа  Арманистон 1-3 1-3 Ўртоқлик учрашуви
18. 7 Септембер 2010 А. Ле Cоқ Арена, Таллинн, Эстониа  Эстония 2-1 3-3 Ўртоқлик учрашуви
19. 12 Оcтобер 2010 Баҳраин Натионал Стадиум, Манама, Баҳраин  Баҳрайн 2-0 4-2 Ўртоқлик учрашуви
20. 25 Деcембер 2010 Забеэл Стадиум, Дубай, Бирлашган Араб Амирликлари  Баҳрайн 1-0 1-1 Ўртоқлик учрашуви
21. 16 Жануарй 2011 Тҳани бин Жассим Стадиум, Доҳа, Қатар  Хитой 2-1 2-2 2011 АФC Асиан Cуп
22. 28 Жануарй 2011 Жассим Бин Ҳамад Стадиум, Доҳа, Қатар  Жанубий Корея 1-3 2-3 2011 АФC Асиан Cуп
23. 2-3
24. 23 Жулй 2011 Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Қирғизистон 1-0 4-0 2014 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
25. 11 Оcтобер 2011 Янггакдо Стадиум, Пёнгянг, Шимолий Корея  Шимолий Корея 1-0 1-0 2014 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
26. 15 Новембер 2011 Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Тожикистон 3-0 3-0 2014 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
27. 7 Септембер 2012 Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Кувайт 2-0 3-0 Ўртоқлик учрашуви
28. 3-0
29. 3 Септембер 2015 Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Яман 1-0 1-0 2018 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
30. 12 Новембер 2015 Пахтакор марказий стадиони, Тошкент, Ўзбекистон  Шимолий Корея 2-1 3-1 2018 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
31. 1 Септембер 2016 Миллий стадион, Тошкент, Ўзбекистон  Сурия 1-0 1-0 2018 ФИФА Wорлд Cуп қуалифиcатион
2017-йил 25-август ҳолатига кўра тўғри[23][24]

Ютуқлар

Клублар

Пахтакор
  • Ўзбекистон чемпиони : 2002, 2005, 2007
  • Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 2008, 2009, 2010
  • Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори: 2011-йил
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби : 2002, 2005, 2007, 2009
CСКА
  • Россия чемпиони : 2003-йил [25]
Сувон Блювингс
  • Корея лига кубоги соҳиби : (1) 2011-йил
Актобе
  • Қозоғистон чемпиони : 2013-йил
  • Қозоғистон чемпионатининг кумуш медали совриндори : 2014-йил
  • Қозоғистон чемпионатининг бронза медали совриндори : 2012-йил
  • Қозоғистон Суперкубоги соҳиби : 2014-йил
Ордабаси
  • Қозоғистон чемпионатининг бронза медали совриндори : 2017-йил


Халқаро

  • ОФК Осиё Кубоги 4-ўрин : 2011-йил

Шахсий

  • Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси (1-рақам): 2002-йил[26]
  • Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси (2-сон): 2004, 2006-йил
  • Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси (3-сон): 2003-йил

Шахсий ҳаёти

Миллати немис. Уйланган. 2011-йил Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубоги вақтида Александр Гейнрих оиласида қиз туғилди.

Адабиёт

  • Виктор Хохлюк: "Бизнинг футбол афсоналари. Собиқ СССРнинг хориждаги футбол жангларида гол муаллифлари". — Москва. — 2018. — 42-бет. ИСБН 978-5-604-10716-4.

Манбалар

  1. ↑ „ру:ГЕЙНРИХ ПЕРЕЙДЕТ ИЛИ В ТОРПЕДО, ИЛИ В КРЫЛЬЯ“ (ру). спорт-эхпресс.ру. Спорт Эхпресс (2005-йил 19-июл). Қаралди: 2018-йил 20-март.
  2. ↑ „ру:ГЕЙНРИХ ПЕРЕШЕЛ В ТОРПЕДО“ (ру). спорт-эхпресс.ру. Спорт Эхпресс (2005-йил 4-август). Қаралди: 2018-йил 20-март.
  3. ↑ „Суwон сигн Гейнрикҳ, 26 Фебруарй 2011“. 2015-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-феврал.
  4. ↑ „Сеоул вс. Суwон Блуэwингс 0 - 2“. Соccерwай (2011-йил 6-март).
  5. ↑ „Сувон Гейнрихни харид қилди, 26-феврал 2011“. 2015-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-феврал.
  6. ↑ „Александр Гейнрих“. Соccерwай. 2015-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-феврал.
  7. ↑ „ру:Актобе пополняется старыми и новыми знакомыми“ (ру). спорц.кз (2012-йил 14-июн). Қаралди: 2012-йил 15-июн.
  8. ↑ „ру:Александр Гейнрих: "Хорошие годы я провел в "Актобе"“ (ру). спорц.кз. Спорц.кз. Қаралди: 2014-йил 17-июн.
  9. ↑ „ру:Дальше – без Гейнриха и Нарзикулова“ (ру). фc-актобе.кз/. ФC Актобе. 2014-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-июн.
  10. ↑ 10,0 10,1 „Александр Гейнрих: «Хорошие годы я провел в „Актобе“»“ (русча). спорц.кз. Спорц.кз. Қаралди: 17-июн 2014.
  11. ↑ „архив нусхаси“ (ру). фcордабасй.кз. ФC Ордабасй (2015-йил 26-феврал). 2016-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-март.
  12. ↑ „Актобе“ пополняэця старими и новими знакомими 14-06-2012
  13. ↑ „Десять самых дорогих футболистов чемпионата Казахстана“. 2018-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-март.
  14. ↑ „Осталась обида на руководство «Актобе» — Александр Гейнрих“. 2018-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-март.
  15. ↑ „Александр Гейнрих подписал контракт с ФК «Ордабасы»“. 2016-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-март.
  16. ↑ „Экс-нападающий сборной Узбекистана покинул «Ордабасы»“. 2018-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-март.
  17. ↑ „Гейнрих завершил карьеру и стал тренером-селекционером «Актобе»“. 2018-йил 16-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 15-март.
  18. ↑ „ру:Гейнрих завершил карьеру и стал тренером-селекционером Актобе“ (ру). спорц.кз. Спорц КЗ (2018-йил 15-март). Қаралди: 2018-йил 20-март.
  19. ↑ „Статистика игроков сборной Узбекистана“. 2008-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 1-июн.
  20. ↑ „Профиль на сайте «Трансфермаркт.cом»“. 2020-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-ноябр.
  21. ↑ 21,0 21,1 „Александр Гейнриҳ“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 2018-йил 20-март.
  22. ↑ 22,0 22,1 22,2 „Гейнрих Александр Рудольфович“. пфc-cска.cом. ПФC CСКА Мосcоw. 2018-йил 20-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-март.
  23. ↑ Алехандер Гейнрикҳ Плаер инфо ат узфоотбалл.уз
  24. ↑ „Александр Гейнрикҳ - Гоалс ин Интернатионал Матчес“.
  25. ↑ Клуб наших чемпионов www.клисф.инфо, 15 января 2008
  26. ↑ Узбекистан — Фоотбаллер анд Cоач оф тҳе Еар. рсссф.cом, 16 мая 2008

Ҳаволалар