Aleksandr Griboyedov
Александр Сергеэвич Грибоедов [1795.4.(15).1, Москва-1829.30.1 (11.2), Теҳрон, Тбилисида дафн этилган] — рус ёзувчиси, дипломат. Москва университетининг фалсафа, тил-адабиёт, ҳуқуқ ва физикаматематика факултетларида ўқиган (1806-10). Талабалик йилларида бўлажак декабрист (Н.М. ваА. 3. Муравёвлар, И. Д. Якушкин, А.И. Якубович)лар билан алоқада бўлади. Кейинчалик рус мутафаккири ва публицисти П.Я. Чаадаев билан яқиндан танишади. 1812-йилда кўнгилли бўлиб армияга хизматга киради. Россиянинг Эрондаги элчиси бўлиб ишлаётган вақтида мутаассиблар томонидан ваҳшийларча ўлдирилган. Грибоедов дастлаб франсуз ёзувчиларига тақлидан комедиялар („Ёш келин-куёвлар“ 1815; „Талаба“, 1817) ёзган. „1812-йил“ песаси (1824— 25) ватанпарварлик ва фуқаролик руҳи билан суғорилган. „Ақллилик балоси“ (1824) комедияси Грибоедовга катта шуҳрат келтирди. Дастлаб қўлёзма ҳолида тарқалган бу комедия рус адабиёти, рус драматургияси ва рус театрининг ўсишида муҳим босқич бўлди. Грибоедов бу асарда рус жамиятидаги ижтимоий ва маънавий қолоқликни қаттиқ фош қилади, унинг ривожига тўсиқ бўлиб турган зодагонларнинг фаросацизлиги, калтафаҳмлиги ва худбинлиги устидан кулади. Асар фожиавий руҳда ёзилган. Грибоедовнинг „Ақллилик балоси“ комедияси Тошкентдаги рус академик драма театрида саҳналаштирилган.
| Александр Грибоедов |
|---|
Ад,: Пиксанов Н. К., А.С.Грибоедов и его творчество, М., 1945; Лебедев А. А., Грибоедов. Факти и гипотези, М., 1980.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |