Aleksandr Grigoryans
Ушбу саҳифани Александр Григорянц билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Григорянс Александр Григоревич (1941-йил 19-июн, Тошкент) – совет ва рус олими, техника фанлари доктори, профессор, лазер техникаси ва технологияси бўйича мутахассис, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби.
| Александр Григорянс | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
19-июн 1941-йил Тошкент, СССР |
| Илмий унвони | профессор |
| Академик раҳбарлари | Г. А. Николаев В. А. Винокуров |
Таржимаи ҳоли
Александр Григоревич Григорянс 1941-йил 19-июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Дастлаб Тошкент политехника институтига ўқишга кирди ва иккинчи курсдан бошлаб бир қанча муваффақиятли талабалар қаторида Н. Э. Бауман номидаги Москва олий техника университетига ўтказилди. 1965-йилда уни тугатгандан сўнг, у ерда „Пайвандлаш жараёнларини машиналари ва автоматлаштириш“ ихтисослаштирилган кафедрасида ишлаш учун қолдирилди. Вақт ўтиши билан докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва профессор лавозимига кўтарилди[1]. Александр Россия муҳандислик академиясининг аъзоси бўлди[2].
Александр Григорянс 1981-йилдан Н. Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети томонидан янги ташкил этилган „Лазерние технологии в машиностроении“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-18 санасида архивланган) кафедрасига раҳбарлик қилади[3]. Шу билан бирга, „Московский сентр лазерних технологии“ корхонасининг бош директори ҳисобланади.
Григорянс 1970-йилларнинг бошидан бошлаб пайвандлашда лазер нурланишини тадқиқ қилди. Иш натижалари 1981-йилда СССРда биринчи бўлиб „Лазерли ишлов бериш ускуналари ва технологияси“ бўлимини яратиш учун асос бўлди ва у ерда раҳбар бўлиб фаолият юритди. Ҳозирги кунда ушбу кафедра „Машинасозликда лазер технологиялари“[4] деб номланади ва эришилган натижаларга кўра Н. Э. Бауман номидаги МСТУ етакчи кафедраларидан бири ҳисобланади[5].
Оиласи
Оилм – Наталя (Гришина) Наталя билан оила қурган ва уларнинг 2 нафар фарзанди бор.
Манбалар
- ↑ „Список выпускников и преподавателей ИМТУ, МММИ, МВТУ, МГТУ с 1865 до 2012 года // Сайт Пеопле.бмсту.ру“. 2016-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-июл.
- ↑ „Члены Академии // Официальный сайт Российской инженерной академии“. 2016-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-июл.
- ↑ „Кафедра МТ-12“ (ру). 2020-йил 30-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-сентябр.
- ↑ „Официальный сайт кафедры «Лазерные технологии в машиностроении» МГТУ“. 2019-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-октябр.
- ↑ Доклад ректора МГТУ им. Н. Э. Баумана Анатолия Александровича Александрова на конференсии трудового коллектива университета // Сайт Пандиа.ру, 30.08.2013