Aleksandr Grinberg
Александр Михайлович Гринберг (1924.19.6, Одесса – 1997.3.7, Тошкент) – актёр ва режиссёр Ўзбекистон халқ артисти (1974). Тошкент давлат санъат институтини тугатган (1949). 1955-йилдан Самарқанд рус драма театрида актёр ва режиссёр, 1964 – 87 йиллар бош режиссёр 1987-йилдан Тошкент давлат маданият институтида доцент. Энг яхши роллари: Фердинанд („Макр ва муҳаббат“), Освалд („Арвоҳ“), Рустам („Паранжи сирлари“), Ҳамлет („Ҳамлет“), Арбенин („Маскарад“), Мирзо Улуғбек („Мирзо Улуғбек“), Девятое („Имзо“) ва бошқалар. Саҳналаштирган энг яхши спектакллари: „Жалалар оралиғида“, „Америка фожиаси“, „Момақалдироқ“, „Қизбулоқ“, „Қутурган пуллар“ „Ваня тоға“. „Медея“, „Кречинскийнинг тўйи“, „Қиёмат қарз“ ва бошқалар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |