Алехандер вон Ҳумболдт (талаффузи: Александр фон Гумболдт; 1769.14.9 - Берлин - 1859-йил, 5-июн) - немис табиацҳуноси, сайёҳ, географ.

Александр Гумболдт

Берлин Фанлар Академияси аъзоси (1800-йилдан), Петербург ФАнинг фахрий аъзоси (1818-йилдан). Географиянинг фан сифатида ривожига салмоқли ҳисса қўшган. Иқлимшунослик, ўсимликлар ва ҳайвонот географияси, хариташунослик, океанография соҳаларида тадқиқот ишлари олиб борган. 1799 - 1804 йилларда франсуз ботаниги Э. Бонплан билан бирга Марказий ва Жанубий Американи тадқиқ қилиб Европага қайтгач, тўплаган коллексияларини 30 жилдли асарида умумлаштирди (1807—1834). 1829-йил Россия ва Ўрта Осиёга келган. Урал ва Олтойга бориб, қайтишда Қозоғистоннинг Семипалатинск, Уралск (Ёйиқ) шаҳарларида бўлган. Каспий денгизнинг шимолий соҳилидан ўтган. Табиатдаги географик зоналлик ва тоғларда баландлик минтақаларини илмий жиҳатдан умумлаштиришга ҳаракат қилган. Изотермалар методини ишлаб чиқиб, шимолий ярим шар учун уларнинг тақсимланишини кўрсатувчи схематик харита тузган. Магнит ҳодисаларининг географик тарқалиши масалаларини ишлаб чиққан ва материкларнинг ўртача баландликларини ҳисоблаган.

Гумболдтнинг илмий қизиқишлари ниҳоятда кенг бўлганлигидан европалик замондошлари уни "ХИХ асрнинг Аристотели" деб атаганлар. Гумболдт инсонпарварлик ва ақлидрок билан иш кўриш ғояларини тарғиб қилган, ирқлар ва халқлар тенгсизлигига қарши бўлган, тажовузкорлик урушларини қоралаган. Гумболдт сномига бир қанча географик объектлар, жумладан Марказий Осиё ва Янги Зеландиядаги бир неча тоғлар, АҚШдаги кўл ва дарё, аҳоли пунктлари, Гренландиядаги музлик, Тинч океандаги денгиз оқими, шунингдек, ўсимликлар, минерал, Ойдаги кратер ва б. қўйилган. Берлин университети ака-ука Александр ва Вилгелм Гумболдтлар номи билан аталади[1] .

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Александр Гумболдт“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар