Александр Василевич Гвоздиков (1903, ҳозирги Россия Федерацияси Волгоград вилояти — 1973, Тошкент) — ўрмоншунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1970), профессор (1969). Саратов қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган (1929). Сурхондарё округида ўрмон мелиорация партияси бошлиғи ва округ ўрмон мелиоратори (1929—1936), Ўзбекистон ўрмон хўжалиги ва агроўрмон мелиорацияси илмий тадқиқот институтида сектор мудири (1936—1941). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941—1946). 1946-йилдан Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ўрмончилик ва ўрмон мелиорацияси кафедраси мудири. Илмий ишлари Ўрта Осиё шароитларида ўрмончилик, агроўрмон мелиорацияси, қумларни мустаҳкамлаш ва бошқалар масалаларга бағишланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил