Александр Ҳамидов (1987-йил 15-августда туғилган) — ўзбекистонлик халқаро тоифадаги бокс ҳаками . У Ўзбекистон бокс федерацияси ҳакамлар қўмитаси раиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Осиё ва жаҳон чемпионатлари, Ҳамдўстлик ўйинлари, Олимпия ўйинлари саралаш босқичлари ҳамда йирик халқаро турнирларда ҳакамлик қилган. Халқаро бокс ассоциацияси (ИБА)нинг 3 юлдузлик ҳаками ҳисобланади[1][2][3].

Александр Ҳамидов
Александр Хамидов / Александр Кҳамидов
Таваллуди 1987-йил 15-август (1987-08-15) (39 ёш)
Фуқаролиги Ўзбекистон
Касби Бокс ҳаками (рефери)
Фаолият йиллари 2014—ҳозирга қадар

Фаолияти

Александр Ҳамидов 2014-йилдан бошлаб халқаро мусобақаларда ринг ҳаками сифатида ишлайди. Қуйида у ҳакамлик қилган айрим йирик мусобақалар келтирилади (йиллар бўйича):

  • 2016-йил — Болгария: халқаро турнир Странджа; Латвия: халқаро турнир Рига Опен; Литва: халқаро турнир Дана’с Позникас.
  • 2017-йил — Тошкент (Ўзбекистон): Осиё чемпионати; Таиланд: Осиё чемпионати; Филиппин: Осиё чемпионати; Германия, Гамбург: Жаҳон чемпионати; Хитой: Чина Опен халқаро турнири; WСБ мусобақаларида ҳакамлик қилган[4].
  • 2018-йил — Ҳиндистон: аёллар жаҳон чемпионати; Австралия: Ҳамдўстлик ўйинлари; Россия (Қозон, Санкт-Петербург), Қозоғистон, Куба: Wорлд Сериэс оф Бохинг босқичлари; Таиланд: Осиё чемпионати.
  • 2019-йил — Таиланд: Осиё чемпионати; Кувайт: Осиё чемпионати; БАА, Фужайра: Осиё чемпионати; Россия, Екатеринбург: Жаҳон чемпионати.
  • 2020-йил — Сенегал: Олимпия саралаш мусобақаси; Буюк Британия, Лондон: Олимпия саралаш мусобақаси.
  • 2021-йил — БАА, Дубай: Осиё чемпионати; Полша: ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати; Франсия: Олимпия саралаш мусобақаси; Черногория: Адриатиc Пеарл халқаро турнири; Сербия, Белград: Жаҳон чемпионати.
  • 2022-йил — Иордания, Амман: Осиё чемпионати; Озарбайжон, Боку: Озарбайжон чемпионати; Қирғизистон, Бишкек: Қирғизистон кубоги; Кувайт: халқаро турнир; Россия, Владивосток: Чилдрен оф Асиа Гамес; Тошкент: Осиё чемпионати.
  • 2023-йил — Сербия: Европа чемпионати; Камерун, Яоунде: Африка чемпионати.
  • 2024-йил — Сербия, Белград: Европа эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган ЭУБC Катталар чемпионати; Озарбайжон, Боку: Греат Силк Wай халқаро турнири; Ўзбекистон, Тошкент: Профессионал Бокс Оқшоми (ИБА); Тожикистон, Душанбе, Халқаро бокс кечаси; Таиланд, Бангкок: Тҳаиланд Опен халқаро турнири.
  • 2025-йил — Таиланд, Бангкок: Тҳаиланд Опен халқаро турнири [5]

Ютуқлари

Александр Ҳамидов 2017-2018-йилларда Осиёда йилнинг энг яхши бокс ҳаками унвонини қолга киритган[6][7]

  • 2018-йилда Таиланддаги Осиё чемпионатида “Энг яхши ҳакам” сифатида эътироф этилган[8].
  • 2021-йилда Дубайдаги Осиё чемпионатида “Энг яхши ҳакам” унвонига сазовор бўлган[9].
  • 2022-йилда Тошкентдаги Осиё чемпионатида ҳам “Энг яхши ҳакам” деб топилган[10].

Манбалар

Ташқи ҳаволалар