Александр ИИ (1818 — 1881. Петербург) — Россия императори (1855-81). Николай И нинг катта ўғли. Россиянинг Қрим уруши (1853-1856) да енгилиши натижасида 60-70- йилларда бир қанча ислоҳотлар ўтказди. Россияда крепостной ҳуқуқни бекор қилишга мажбур бўлган (1861); Полша қўзғолони (1863-1864)ни шафқацизлик билан бо-стирди. Александр ИИ даврида Россия империяси анча кенгайди: Узоқ, Шарқда Амур дарёсининг сўл қирғоғи, Уссурий ўлкаси, Ардаҳн, Каре ва Ботуми шаҳарлари, шунингдек ғарбда Бессарабиянинг бир қисми Россия томонидан босиб олинди. Туркистон ўлкасининг катта қисми босиб олиниб, Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги Россиянинг вассалига айланган. 1881-йил мартида „Халқ эрки“ ташкилотининг аъзоси И. И. Гриневицкий Александр ИИга суиқасд қилиб уни ўлдирган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил