Александр Дмитриэвич Иванков (1949-йил 17-октябр — 2004-йил 6-июн[1]) — Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби ҳимоячиси ва мураббийи.

Александр Иванков
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александр Дмитриэвич Иванков
Таваллуд санаси 1949-йил 17-октябр (1949-10-17) (77 ёш)
Таваллуд жойи Чирчиқ, Тошкент вилояти, 
Oʻzbekiston Ўзбекистон
Вафот санаси 6-июн 2004-йил(2004-06-06)
(54 ёшда)
Вафот жойи Тошкент, 
Oʻzbekiston Ўзбекистон
Амплуаси ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1970—1977
1977
1978
1980
Sovet Ittifoqi Пахтакор
Sovet IttifoqiШаҳрихон
Sovet IttifoqiХоразм
Sovet IttifoqiНаримановец
(113(2)
? (1)
? (0)
21(2))
Бошқарган клублари
1979—1980
1985
1986
1987—1988
1992—1995
1992—1994
1995
1995
1996—1997
1999
2000
Sovet IttifoqiНаримановец
Sovet IttifoqiЯнгиер
Sovet IttifoqiЎзбекистон СССР мураббий
Sovet IttifoqiДинамо (Самарқад)
OʻzbekistonНурафшон
OʻzbekistonЎзбекистон (23ёшгача)
OʻzbekistonЎзбекистон
OʻzbekistonМҲСК
OʻzbekistonПахтакор
OʻzbekistonКимёгар (Чирчиқ)
OʻzbekistonПахтакор
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

СССР спорт устаси, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган мураббий (1986).

Карераси

Футболчилик фаолияти

Иванков болалигида сувга шўнғишни яхши кўрарди, бироқ кейинчалик футболни танлади. Иванковнинг биринчи мураббийи Вадим Терешченко бўлган. Иванков ҳарбий хизматни Будапештда ўтаган. У ерда Иванковнинг истедодини Всеволод Бобров пайқаб қолади ва ёш футболчини „Пахтакор“ жамоасига ёзилишини тавсия қилади. Бошида у ҳужум чизиғида ўйнади, аммо клубнинг ўша пайтдаги бош мураббийи Михаил Якушин уни ҳимояга ўтказади[2].

Иванков Тошкент клубида 8 йил тўп сурди. Жамоадаги фаолияти давомида у СССР спорт устаси унвонига сазовор бўлди. Ҳимоячи „Пахтакор“ни тарк этгач, Ўзбекистоннинг „Шаҳрихон“, „Хоразм“ ва „Наримановец“ клубларида ўйнади.

Мураббийлик фаолияти

Александр Иванков мураббийлик фаолиятини „Наримановец“ клубида бошлаган. Айни шу клубда у футболчилик фаолиятини якунлаганди. 1986-йилда СССР халқлари Спартакиадасида Ўзбекистон ССР терма жамоаси мураббийи бўлган. Унда Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган. Ушбу муваффақияти учун мураббийга Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган мураббий унвони берилган. 1986-1987 йилларда Иванковнинг устози Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси мураббийи бўлган.

СССР парчаланганидан кейин ҳам мураббийлик фаолиятини давом эттирди. 1994-йили „Нурафшон“ жамоасини мамлакат вице чемпионига айлантирди. 1995-йилда Иванков Ўзбекистон терма жамоасини иккита ўйинда бошқарган. Ўш йили Африка-Осиё Миллатлар Кубогида Иванков бошчилигидаги жамоа Нигерия термасига муносиб қаршилик кўрсатган.

1996-йилнинг июн ойидан „Пахтакор“ жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаб келган. Унинг қўл остида жамоа 1997-йилда Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 2000-йилда яна „Пахтакор“га мураббий этиб тайинланган[3], бироқ бу сафар атиги олти ой жамоани бошқарган.

2004-йил 6-июнда вафот этган. Тошкентдаги 1-қабристоннинг Коммунистик участкасига (2-харита) дафн этилган[4].

Иванковнинг фарзанди Денис (1972-йилда туғилган) ҳам футболчи эди. У Ўзбекистоннинг бир қатор клубларида, жумладан, „Пахтакор“да ҳам дарвозабон сифатида ўйнаган.

Ютуқлари

  • СССР халқлари Спартакиадаси финалчиси: 1986
  • Ўзбекистон Вице чемпиони: 1994
  • Ўзбекистон кубоги финалчиси: 1996

Манбалар

  1. ↑ „Хотира. О'н беш йил аввал Александр Иванков орамиздан кетганди“ (2019-йил 7-июл).
  2. ↑ „Биография на сайте «Ташкент помнит!»“. 23-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-феврал 2020-йил.
  3. ↑ „У «Пахтакора» опять новый тренер“. спорт-эхпресс.ру. 23-феврал 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-феврал 2020-йил.
  4. ↑ „Биография на сайте «Спортивный некрополь»“ (деадлинк). 2-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-март 2015-йил.

Ҳаволалар