Александр Коларов (сербча: Александар Коларов) – сербиялик собиқ профессионал футболчи, ҳимоячи ампуласида ўйнаган.

Александар Коларов
Коларов wитҳ Сербиа
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александар Коларов[1]
Таваллуд санаси 1985-йил 10-ноябр (1985-11-10) (40 ёш)
Таваллуд жойи Белград, СФР Югославиа
Бўйи 1.87 м[2]
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Ред Стар Белграде
Обилиć
Čукариčки
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004–2006 Čукариčки 44 (2)
2006–2007 ОФК Београд 38 (5)
2007–2010 Лазио 82 (6)
2010–2017 Манчестер Cитй 165 (11)
2017–2020 Рома 100 (17)
2020–2022 Интер Милан 10 (0)
Тотал 439 (41)
Миллий терма жамоа
2006–2007 Сербия У21 11 (1)
2008–2020 Сербия 94 (11)
Бошқарган клублари
2024– Сербия У21
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

2011-йил Сербияда „Йилнинг энг яхши футболчиси“ номига сазовор бўлган . Коларовнинг асосий афзалликлари – кўп қирралилик, ҳужумларга самарали уланиш қобилияти, шу билан бирга, узоқ масофага ажойиб зарба бера олиши.

Жамоалардаги фаолияти

Биринчи футболчининг клуби „Чукариčки Белград“ бўлган. У пойтахт клубида Сербия иккинчи дивизионида дебют қилиб, чап қанот ҳимоячиси ўрнини таъминлаган. Коларовнинг дебют мавсуми якунларига кўра, „Чукарички“ ўз дивизионида ғолиб чиқиб, элитага кўтарилган. Биринчи дивизионда пойтахт жамоаси кумуш медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлган ҳамда Александр турнирнинг рамзий жамоасига кирган. Сербия ва Черногория парчаланганидан кўп ўтмай, Коларов Сербия ОФК га кўчиб ўтган ҳамда у билан Сербия кубогида ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. 2007-йилда 38 ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлган иқтидорли ҳимоячига Италиянинг „Лацио“ клуби қизиқиш билдирган.

2007-йилнинг ёзида Коларов Римнинг „Лацио“ клубига кўчиб ўтган[3]. У „бургутлар“да чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнай бошлаган.

2010-йилнинг 24-июнида „Манчестер Cитй“ Коларовни „Лацио“дан 15,9 миллион фунт стерлингга (22,7 миллион евро) сотиб олганини расман маълум қилди[4]. Шартнома 5 йилга тузилган[5]. „Манчестер“ жамоасида фаолиятини якунлаган Силвинё ва ватанига Испанияга жўнаб кетган Хавер Гарридо ўрнига серб чақирилган. Александр „Тоттенхем“га қарши ўйинда (0:0) дебют қилган[6]. Биринчи мавсумда Коларов оддий бошланғич бўлиб, учта гол урган ва Роберто Манчини мақтовига сазовор бўлган. Аммо, у кейинги мавсумда фуқароларнинг асосий жамоасидаги ўрнини „Забалета“га бой бериб қўйди. 2013-йил чемпионлик йилида „шаҳарликлар“ Александр бор-йўғи 29 ўйин ўтказди ва икки ой давомида тиззасидаги жароҳатини даволаб, умуман майдонга тушмади.

Халқаро фаолияти

2007-2008-йилларда Сербия ёшлар терма жамоасида 6 учрашувда 2 та гол урган. 2008-йилда у Сербия олимпия терма жамоаси таркибида Пекинга йўл олган.

2008-йилдан бери у Сербиянинг асосий терма жамоаси аъзоси бўлиб, у билан 2010-йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди . Турнирнинг гуруҳ босқичида Коларов иккита ўйин ўтказди ва Германия терма жамоасини 1: 0 ҳисобида мағлуб этишга ёрдам берди. Аммо якунда Сербия терма жамоаси гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади.

Жамоа билан у 2012-йилги Европа чемпионати, 2014- йилги жаҳон чемпионати ва 2016-йилги Европа чемпионатига чиқа олмаган.

Шахсий ҳаёти

Унинг отаси – Живко Коларов, фермер бўлган[7].

Ютуқлари

  • Италия кубоги соҳиби: 2008/09
  • Италия Суперкубоги соҳиби: 2009-йил
  • Италия чемпиони: 2020-2021
  • Италия Суперкубоги соҳиби: 2021-йил
  • Италия кубоги соҳиби: 2021-2022

Шахсий ютуқлари

  • Сербияда йилнинг энг яхши футболчиси: 2011-йил

Статистикаси

Миллий жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Сербия терма жамоаси таркибида 2008 2 0
2009 7 0
2010 8 0
2011 10 0
2012 11 1
2013 7 3
2014 7 2
2015 7 1
2016 7 1
2017 6 2
2018 10 1
2019 8 0
2020 4 0
Жами 94 11

Манбалар

  1. ↑ „Барcлайс Премиэр Леагуэ Сқуад Нумберс 2013/14“. Премиэр Леагуэ (2013-йил 16-август). 2013-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-декабр.
  2. ↑ „Плаер Профиле: Александар Коларов“. Премиэр Леагуэ. 2013-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 31-июл.
  3. ↑ „Релазионе триместрале сепарата э cонсолидата ал 30–09–07“ (ит) (ПДФ). СС Лазио (2007-йил 14-ноябр). 2009-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 19-август.
  4. ↑ „МCФC cлосе то сигнинг Сербиан Александар Коларов фром Лазио“. 2010-йил 28-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-июл.
  5. ↑ „Манчестер Cитй, уффиcиале л’аcқуисто ди Коларов“. 2013-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-июл.
  6. ↑ „Тоттенҳам Ҳоцпур 0 – 0 Манчестер Cитй“. ЭСПН Соccернет (2010-йил 14-август). 2010-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 17-август.
  7. ↑ „Александар Коларов получил внедорожник «Лада» за первый гол в Самаре на ЧМ-2018.“. 2018-йил 12-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 11-сентябр.

Ҳаволалар