Aleksandr Kolchak
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Александр Василевич Колчак (1873, Санкт-Петербург — 1920, Иркуцк) — Россия ҳарбий арбоби, қутб тадқиқотчиси, гидролог, Россиядаги Фуқаролар урушида оқлар ҳаракатининг бош раҳбарларидан бири, адмирал (1918). Қутбга уюштирилган экспедицияларда (1900-02, 1903, 1908-11) қатнашган. Биринчи жаҳон уруши даврида Қора денгиз флоти қўмондони (1916—17). Болшевиклар ҳокимияти ва совет режимига қарши курашган. 1918-йил октабрда инглизлар ёрдамида Омский эгаллади. 4-ноябрда Уфа директорияси (Бутун Россия муваққат ҳукумати) таркибига ҳарбий ва денгиз вазири қилиб киритилди. 18-ноябр да Омскда ҳарбий тўнтариш қилиб, Уфа директориясини тарқатиб юборди ва Бутун Россия Омск ҳукуматини тузди (раис — Вологодский П.), ўзини "Россия давлатининг олий ҳукмдори" деб атади. К. Сибир, Урал, Узоқ Шарқда қаттиққўллик билан тартиб ўрнатди. У Россиянинг қуруқлик ва денгиздаги бутун қуролли кучлари Олий бош қўмондони унвонига сазовор бўлган. К. Туркистондаги шўроларга қаршилик ҳаракати раҳбарларидан Мадаминбек, Катта Эргаш, Жунаидхон билан алоқалар ўрнатиб, уларни ўз раҳбарлигида "Ягона Россия учун совет режимига қарши кураш"га даъват қилди. Бироқ, унинг бу даъватларини миллий етакчилар қатъий рад қилиб, Туркистон мустақиллиги учун курашдилар. К. 1919-йил ноябрда қизил армия қўшинларидан мағлубиятга учраб, Омскдан Иркуцкка чекинган. 1920-йил 4-январда Олий бош қўмондонлик ваколатини сиртдан Деникинга топширди. 15-январда Иркуцкда оқ чехлар томонидан асир олиниб, болшевикларга берилди, 7-февралда Иркуцк Фавқулодда комиссияси (CҲК) томонидан отиб ўлдирилди.
Адабиёт
- Гражданская война в России: перекресток мнений, М., 1994.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |