Александр Константинович Коленковский (1880-йил 4-сентабр – 1942-йил 23-май) – рус ва совет ҳарбий раҳнамоси, совет ҳарбий тарихчиси, генерал-лейтенант (1940), профессор (1938), ҳарбий фанлар доктори (1941)[1].

Александр Коленковский
Таваллуди 23-август 1880-йил
Россия империяси
Вафоти 23-май 1942-йил
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари пехота
Хизматдаги йиллари 1897–1942

Биография

Александр Константинович 1880-йил 4-сентабрда Херсонская вилоятининг Николаев шаҳрида офицер оиласида таваллуд топган. Уйда таълим олган.

Коленковский 1897-йил 30-сентябрда Одесса пиёда аскарлари мактабига ўқишга кирган, 1900-йилда уни тугатган. Виленский 52-пиёда полкида лейтенант унвонини олган, кейин 218-Борисоглебский пиёдалар полкида хизмат қилган. Александр рус-япон уруши қатнашчиси бўлиб, ротага қўмондонлик қилган ва полк адʻютанти бўлган. 1912-йилда Николаев ҳарбий академиясини тамомлаган ва 1913-йилдан 14-пиёда полкида рота командири лавозимида хизмат қилган[2].

Александр 1918-йил апрел ойида ихтиёрий равишда Қизил армия сафига қўшилган ва Невелск округи ҳарбий қўмондони штаб бошлиғи этиб тайинланган. Коленковский 5-Витебская милтиқ дивизияси бошлиғи, 1918-йил 28-сентябрдан 1919-йил 3-апрелгача Шарқий фронт штаб бошлиғи ва 1919-йил 29-апрелдан Волга ҳарбий округининг ҳарбий бошлиғи бўлиб хизмат қилган. 1921-йил 3-мартдан Бош қўмондон, 1921-йил 9-мартдан 1924-йилгача Қизил Армия штаб-квартирасининг Операцион бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Коленковский 1924-йилдан Фрунзе номидаги Ҳарбий академияда дарс берган ва ҳарбий тарих кафедраси мудири бўлган. Бундан ташқари, ҳарбий тарих ва оператив санъат бўйича илмий ишлар муаллифидир. 1940-йилдан КПССга аъзо бўлган[3].

Александр Константинович Улуғ Ватан урушини ўрганиб чиққан ва 1942-йилда „Ростовская операция Красной Армии“ мақоласини ёзган. Мақолада ҳужумкор жанговар операцияларни ташкил этиш бўйича муҳим хулосалар қилган.

Александр Константинович Коленковский 1942-йилда Тошкент шаҳрида вафот этган.

Мукофотлари

1939-йил 2-майда Қизил юлдуз ордени ва 1938-йил 22-февралда „Ишчи-Деҳқон Қизил Армиясининг ХХ йиллиги юбилей“ медали билан тақдирланган.

Манбалар