Aleksandr Kopilov
Александр Александрович Копилов (1924-йил 4-июн, Краснодар) — Новосибирск опера ва балет театри (1953—1963-йиллар) ва „Болшой“ театрининг дирижёри бўлган. РСФСРда хизмат кўрсатган артист (1961-йил), РСФСР халқ артисти[1] (1987-йил), Хамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати (1983-йил), Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1983-йил).
Александр Александрович Копилов | |
|---|---|
| Касби | дирижёр |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Александр Копилов Краснодарда мусиқачилар оиласида туғилган. Болалигида мамлакат бўйлаб кўп саёҳат қилган, чунки отаси турли симфоник ва опера оркестрларида ҳамроҳ бўлиб ишлаган. Биринчи марта ўша пайтда Тбилисига эвакуация қилинган „Болшой“ театрида таниқли дирижёр Александр Гаукдан дирижёрлик маҳоратини ўрганган. Аммо дарслар узоқ давом этмаган, чунки тез орада Александр Копилов фронтга кетган.
Урушдан кейин Ереван консерваториясига ўқишга кирган, у ерда унинг ўқитувчиси таниқли дирижёр ва ўқитувчи Константин Саражев эди. Ўқиш даврида А.А.Спендиаров номидаги Опера ва балет театри ва Ереван филармонияси оркестрларида фагот чалган.
Консерваторияни тугатгандан сўнг, Новосибирскга кўчиб ўтган ва филармонияда ишлаган, шундан сўнг 9 йил Новосибирск опера театри ва консерваторияда ишлаган.
1962-йилда дирижёрни „Болшой“ театрига тинглаш учун таклиф қилганлар, натижада балет труппаси билан Америкага гастрол сафари бошланди, шундан сўнг „Болшой“ театрига қабул қилинди.
Спектакллар
Новосибирск опера ва балет театрида „Эсмералда“ (К.Пуни), Р.Глиэренинг „Медний всадник“ (Бронза чавандози), „Маскарад“ (А.Лапутин), „Спяшая красавица“ (Уйқудаги гўзал), „Лебединоэ озеро“ (Оққуш кўли) ва „Шелкунчик“ (П.Чайковский), „Баядерка“ (Л.Минкус), „Драгоценний фонар Лотуса“ (Қимматбаҳо лотус фонари) (Жан Сяо Ху, СССРда биринчи марта қўйилган), „Каменний цветок“ (Тош гул) (С.Прокофев), „Бахчисарайский фонтан“ (Бахчисарой фаввораси) (Б.Асафиев) ва шу каби бошқа спектаклларнинг дирижёр-режиссори бўлган.
Александр Копиловнинг репертуарида „Класс-концерт“ (1963-йил), „Испан Капричиоси“ (1963-йил), „Қаҳрамонлик поэмаси“ (1964-йил), „Лайлак“ (1964-йил), „Бизнинг ҳовлимиз“ (1970-йил), „Моцарт ва Салери“ (1973-йил), „Ёрқинлик“ (1974-йил), „Муҳаббатга муҳаббат“ (1976-йил), „Чиполлино“ (1977-йил), „Коппелия“ (1977-йил), „Болеро“ (1978-йил), „Гуссар балладаси“ (1980-йил), „Кичкина шаҳзода“ (1983-йил), „Гаяне“ (1984-йил), „Қайсарни қўлга олиш“ (1996-йил), „Дон Кихот“ (1999-йил) ва шу каби бошқа балетларининг премералари мавжуд[2][3].
Мукофотлари
- "Шон-шараф" ордени (1999-йил 17-июн) — давлат олдидаги хизматлари, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, маданият ва санъат соҳасидаги кўп йиллик самарали фаолияти учун[4].
- Меҳнат Қизил Байроқ ордени (1976-йил 25-май) — Совет мусиқа ва хореография санъатини ривожлантиришдаги хизматлари учун ва СССР Давлат академик катта театрининг 200 йиллиги муносабати билан[5].
- "Шон-шараф белгиси" ордени (1955-йил 13-август) — Совет мусиқа санъати соҳасидаги улкан хизматлари учун[6].
- Медаллар.
- РСФСР халқ артисти (1987).
- РСФСРда хизмат кўрсатган артист (1961).
- Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983).
- Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти (1983).
Манбалар
- ↑ „Народный артист РСФСР“. 4-июн 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-май 2018-йил.
- ↑ „Официальный сайт Большого театра.“. 4-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-октабр 2017-йил.
- ↑ Ламин В. А.. Энциклопедия. Новосибирск. Новосибирск: Новосибирское книжное издательство, 2003 — 445-бет. ИСБН 5-7620-0968-8.
- ↑ „Указ Президента Российской Федерации от 17 июня 1999 года № 786 «О награждении государственными наградами Российской Федерации»“. 14-сентабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-август 2021-йил.
- ↑ „Указ Президиума Верховного Совета СССР от 25 мая 1976 года «О награждении орденами и медалями СССР работников Государственного академического Большого театра СССР»“. 2019-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-апрел 2022-йил.
- ↑ „Указ Президиума Верховного Совета СССР от 13 августа 1955 года «О награждении орденами и медалями работников Новосибирского государственного театра оперы и балета»“. 3-май 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-май 2022-йил.