Александр Евдокимович Корнейчук [1905.12 (25). 5, Христиновка стансияси (ҳозирги Черкасси вилояти) — 1972.14.5, Киев] — украин драматурги ва давлат арбоби. Украина Фанлар академияси (1939), СССР Фанлар академияси (1943) академик "Эскадранинг ҳалоқати" (1933), "Ҳақиқат" (1937), "Платон Кречет" (1934), "Богдан Хмелницкий" (1939) песалари украин драматургиясида муҳим урин тутади. "Украина чулларида" (1941), "Фронт" (1942), "Макар Дубрава" (1948), "Бодрезакзор" (1950), "Менинг дўстларим" (1970) ва бошқа песаларида 2-жаҳон уруши ва ундан кейинги йиллардаги халқлар ҳаёти ва мехнати тасвирланган. "Платон Кречет", "Эскадра ҳалоқати", "Фронт" ва бошқа асарлари ўзбек тилига таржима қилинган, баъзилари ўзбек театрларида саҳналаштирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил