Александр Онуфриевич Ковалевский (1840.7(19).11, Латвиянинг Динабург уезди Шустянка қишлоғи — 1901.9(22).11, Петербург) — рус эволюсионисти-зоологи, қиёсий эмбриология ва физиология, экспериментал ва эволюсион гистология асосчиларидан бири, Петербург Фанлар академияси академик (1890-йилдан), В. О. Ковалевскийнинг акаси. Петербург университетини тугатган (1863). Киев (1869—74), Новороссийск (1874—90), Петербург (1891—94) университетлари профессор, Севастопол биология стансияси директори (1892—1901). К. умуртқасиз хайвонлар (бўшлиқичлилар, чувалчанглар, моллюскалар, бўғимоёқлилар, игнатерилилар) ва хордалилар (лансетник, ассидия ва бошқалар)нинг эмбриони ривожланишини ўрганган. Умуртқасиз қайвонларда муртак варақлари тўғрисидаги таълимотни ишлаб чиққан, умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар ривожланиши қонуниятларининг умумийлигини кўрсатиб, уларнинг эволюсион қариндошлигини исботлаб берган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Избранниэ работи, М., 1951.