Aleksandr Kuzin
Александр Сергеевич Кузин (1953-йил 15-октябр) рус режиссёри ва театр ўқитувчиси. Россия халқ артисти (2011). Россия Табиий фанлар академиясининг мухбир аъзоси, педагогика фанлари номзоди, профессор, Россия Президиуми АССИТЕЖ бўлими аъзоси. Ленин номидаги мукофот совриндори. Театр санъати соҳасидаги хизматлари учун олти карра Фёдор Волков мукофоти (Ярославл вилояти) лауреати. Уч марта энг яхши режиссёрлик иши учун Самара театри Мусе мукофоти билан тақдирланган[1].
| Александр Кузин | |
|---|---|
| Туғилган санаси | 15-октябр 1953-йил |
| Туғилган жойи | Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | актёр, профессор, театр ходими |
| Фаолият йиллари | 1975– |
Ижодий йўли
Александр Сергеевич Тошкент театр институтининг актёрлик факултетини (1975), кейин режиссёрлик (1983) факултетини тамомлаган.
Кузин Тошкент рус драма театрида 40 дан ортиқ ролларни ижро этган ва филмларда суратга тушган. 1982–1990-йилларда шу театрда режиссёр бўлиб ишлаган.
Кейинчалик Г. Товстоногов, А. Эфрос, М. Туманишвили, М. Захаров, А. Шапиродан режиссёрлик маҳоратларидан сабоқ олди. Кузин 70 га яқин спектаклларни саҳналаштирган.
Александр 1990-йилдан 2003-йилгача Ярославл Ёшлар театрининг бош режиссёри (бадиий раҳбари) бўлиб фаолият юритган ва у ерда 40 га яқин спектаклларни саҳналаштирган[2].
Ҳозирда СамАРТ (Самара) театрининг бош директори, Ярославл давлат театр институти профессори ҳамда актёрлик устахонаси раҳбари бўлиб фаолият олиб келмоқда.
Филмографияси
Кузин 1985-йил „Вина лейтенанта Некрасова“ филмида Алексей Луговой, учувчи ва 1987-йил „Воскресний ден в аду“ филмида рус эскадраси командири ролларини ижро этган.
Халқаро ҳамкорлик
Александр Кузин замонавий турк муаллифининг спектаклини Россияда саҳналаштириш бўйича рус-турк лойиҳасини амалга оширди. Германиядан келган актёрларнинг театрдаги ишларига раҳбарлик қилди. Ўзбекистон, Туркманистон ва Қирғизистон учун актёрлар, театр ва кино режиссёрларининг катта гуруҳини тайёрлади. Бундан ташқари Германия ва Жанубий Кореяда театр маҳорати дарсларини ўтказган.
Манбалар
- ↑ „Кузин Александр Сергеевич“. Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
- ↑ „Кузин Александр Сергеевич“. 2023-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.