Aleksandr Lavrik
Александр Федорович Лаврик (1927-йил 5-ноябр – 2010-йил 28-май) – математик-олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, А. А. Марков мукофоти лауреати.
| Александр Федорович Лаврик | |
|---|---|
| Таваллуди |
5-ноябр 1927-йил Георгиевкар, Тяжинск тумани Ачинск округи, Сибир ўлкаси, РСФСР, СССР |
| Вафоти |
28-май 2010-йил (82 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Соҳаси | рақамлар назарияси |
| Иш жойлари | Тошкент темир йўл муҳандислари институти |
| Таълими | Фарғона давлат университети |
| Илмий даражаси | Физика-математика фанлари доктори (1967-йил) |
| Илмий унвони | Ўзбекистон ССР Фанлар академияси мухбир аъзоси (1989-йил) |
| Академик раҳбарлари | Романов Николай Павлович |
| Мукофотлари | А. А. Марков мукофоти лауреати (1974-йил) |
Биографияси
Александр Лаврик 1927-йил 5-ноябрда Георгиэвка қишлоғида (замонавий Кемерово вилояти ҳудудида) дунёга келган.
Улуғ Ватан урушида қатнашган.[1]
1952-йилда Фарғона педагогика институтини „математика фани ўқитувчиси“ ихтисослиги бўйича тамомлаб, Тошкентдаги мактабда ўз мутахассислиги бўйича фаолиятини бошлаган.
1957-1967-йиллар оралиғида Лаврик – Тошкент Олий қўшма қуроллар қўмондонлик билим юртида ишлаган.
- Математик-олим 1958-йилда „Некоториэ аддитивниэ задачи теории чисел“ мавзусида номзодлик ишини;
- 1967-йилда эса „Функсионалниэ и приближенниэ функсионалниэ уравнения функсий Дирихле“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
- 1967-йилнинг август ойидан бошлаб Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг „Олий математика“ кафедраси мудири лавозимида фаолият юритган.
- Александр Лаврик 1989-йилдан – Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси.
- 2000-йилдан эса Ўзбекистон Фанлар академияси академиги унвонини олган.
Академик Лаврик 2010-йил 28-майда Тошкент шаҳрида вафот этган, олим шаҳар марказидаги Боткин қабристонига дафн этилган[2].
Илмий фаолияти
Александр Лаврик фаолияти давомида рақамлар назарияси, функсиялар назарияси, математик таҳлилга оид асосий ишлар билан шуғулланган.
Дирихле функсияларининг тақрибий функсионал тенгламаларини ўрганиш усулини ишлаб чиққан.
Асимптотик қонунининг элементар исботида оддий рақамларнинг тақсим баҳосини етказиб берган.
У мингйилликлар муаммоси ҳисобланган Риман гипотезаси, сонлар назариясига оид қийин масалаларни ечиш устида изланишлар олиб борган.
Олим юздан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Унинг раҳбарлигида 6 та докторлик ва 10 та номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинган.
Ижтимоий ҳаётдаги фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Муаммолар кенгаши аъзоси, „Ўзбек математикаси“ журнали таҳририяти аъзоси ҳамда Илмий даражалар бериш бўйича ихтисослаштирилган кенгаши аъзоси ҳисобланган.
Шунингдек, Лаврик Россияда мунтазам равишда ўтказилиб келинган „Рақамлар назариясининг замонавий муаммолари“ халқаро конференсияси Дастурий қўмитасининг аъзоси ҳамдир.
Мукофотлари
- А. А. Марков мукофоти лауреати (1974-йил) – „Приближенниэ функсионалниэ уравнения для дзета-функсий“ номли иши учун;
- „Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби“ унвони (1977-йил);
- Фахрий темирйўлчи (1987)
- Сиёсий (махсус) пенсионер (1993);
- СССР ва Ўзбекистоннинг 10 та медали билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ „Подвиг народа“. 2010-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-январ.
- ↑ „Лаврик Александр Федорович“. 2022-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июн.
Ҳаволалар
- Лаврик, Александр Фёдорович на официалном сайте РАН
- „АЛЕКСАНДР ФЕДОРОВИЧ ЛАВРИК – ОДИН ИЗ КРУПНЫХ МАТЕМАТИКОВ УЗБЕКИСТАНА“. соотечественники.уз. Қаралди: 2016-йил 27-март.[сайт ишламайди] (недоступная ссилка)
- „Персоналии: Лаврик Александр Федорович“. матҳнет.ру. Қаралди: 2016-йил 27-март.
- „ЛАВРИК АЛЕКСАНДР ФЁДОРОВИЧ (Академик) :: Мемориал памяти :: Мемориальное агентство по уходу за памятниками и местами захоронения в Узбекистане“. ташкентпамят.ру. 2022-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-август.