Александр Лобанов 1986-йили 4-январда Тошкент шаҳрида туғилган. Наманганнинг „Навбаҳор“ футбол клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони ҳисобланади[1][2][3].

Александр Лобанов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александр Сергеевич Лобанов
Таваллуд санаси 1986-йил 4-январ (1986-01-04) (40 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбек ССР
Бўйи 190 cм (6 фт 3 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Вазни 80 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Oʻzbekiston Навбаҳор
Рақами 86
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2005—2006 Oʻzbekiston Сўғдиёна 25 (0)
2007 Qozogʻiston Қайсар 18 (0)
2008 Qozogʻiston Ақжайиқ 9 (0)
2009 Oʻzbekiston Бухоро 4 (0)
2011 Oʻzbekiston Жайҳун 10 (0)
2012—2015 Oʻzbekiston Пахтакор 107 (0)
2016 Eron Персеполис 8 (0)
2016—2019 Oʻzbekiston Пахтакор 72 (0)
2019—2023 Oʻzbekiston Металлург 50 (0)
Миллий терма жамоа
2015—2018  Ўзбекистон 20 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(7-апрел 2023 учун)

Футболчилик фаолияти

Александр Лобанов профессионал футболдаги илк фаолиятини 2005-йили Жиззахнинг „Сўғдиёна“ клубида бошлаган. Сўғдиёна таркибида у 25та ўйинда майдонга тушган. 2007-йили Қозоғистоннинг „Қайсар“ футбол клубига ўтади ва у еда бир мавсумда 18та учрашувда майдонга тушади. Кейинги йили қозоғистоннинг бошқа бир футбол клуби „Ақжайиқ“ сафига ўтади, у ерда ҳам бир мавсум ўйнаб, 9та ўйинда клуб шарафини ҳимоя қилади. Лобанов 2009-йили Ўзбекистонга қатади ва Бухоронинг „Бухоро“ клубига келиб қўшилади, Бухоро сафида икки мавсум ўйнайди ва 4та учрашувда майдонга тушади. 2011-йили Нукуснинг „Орол“ клубига ўтади.

2012-йили у Пахтакор мураббийининг эътиборига тушади ва „Пахтакор“ клуби билан 3 йиллик шартнома тузади. У биринчи мавсумданоқ Пахтакорнинг асосий дарвозабонига айланади ва олдинги асосий дарвозабон Темур Жўраевнинг ўрнини эгаллайди. у Шу вақтга қадар Пахтакор сафида 90та учрашувга майдонга тушди.

Персеполис

2016-йилнинг январида Лобанов Форс кўрфази Про-лигаси вакили „Персеполис“ билан олти ойлик шартнома имзолади. Унга 55-рақамли футболка берилди[4]. У 2016-йилнинг 12-февралида „Персеполис“ сафида „Фулад“ устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўйинда ўзининг биринчи ўйинини қайд этди. Форс диёрида атиги ярим мавсумда саккизта ўйинда ўйнади ва Эрон клубининг иккинчи дарвозабони билан рақобатда мағлуб бўлди. Шу йилнинг июл ойи охирида „Пахтакор“га қайтди. 2019-йилда „Металлург“ (Бекобод) жамоасига кўчиб ўтди[5]. 2023-йил мавсум сўнгида Бекобод клубидаги беш йиллик фаолиятидан сўнг „Металлург“ жамоани тарк этган[6][7]. 2024-йил феврал ойида "Навбаҳор" жамоаси билан шартнома имзолаган[8].

Терма жамоадаги фаолияти

Александр Лобанов 2015-йилдан бошлаб бир қанча ўйинларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига жалб этилади ва 2015-йилнинг 3-сентабрида 2018-йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан жой олган Ўзбекистон Яман учрашувида илк дебютини ўтказади.

Ютуқлари

Клуб сафида

Пахтакор

  • Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 2018
  • Ўзбекистон чемпионати бронза медали совриндори: 2017

Персеполис

  • Форс кўрфази Про лигаси иккинчи ўринчиси: 2015-16

Манбалар

  1. ↑ „Спорц.кз Еще та лимита. Часть 3“. 2018-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-январ.
  2. ↑ „Спорц.ру Йемена мать! Как Узбекистан одержал первую победу при Самвеле Бабаяне“. 2018-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 16-январ.
  3. ↑ „Фоотбаллфаcц.ру Александр Лобанов“. 2015-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-феврал.
  4. ↑ „Тасним Неwс Агенcй – Иран’с Персеполис Сигнс Узбекистан Интернатионал Кеэпер Лобанов“. Тасним Неwс Агенcй.
  5. ↑ „Лобанов, Алиқулов, Абдураимов ва яна 4 футболчи "Металлург"дан кетди“ (2024-йил 4-январ).
  6. ↑ „"Металлург" таркибини 7 нафар футболчи тарк этди“ (2024-йил 4-январ).
  7. ↑ „Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ биринчи рақамли дарвозабони “Навбаҳор”га ўтмоқда“ (2024-йил 6-январ).
  8. ↑ „"Навбаҳор" Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабонини ўз сафига қўшиб олди“ (2024-йил 10-феврал).

Ҳаволалар