Александр Межиа Сабалза (испанча: Алехандер Межíа Сабалса; 1988-йил 11-июл, Барранқуилла) — колумбиялик профессионал футболчи, Атлетико Насионал клубида ярим ҳимоячи сифатида тўп суради. Колумбия терма жамоасида ҳам ўйнаган.

Александр Межиа
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александр Межиа Сабалза
Таваллуд санаси 1988-йил 11-июл (1988-07-11) (38 ёш)
Таваллуд жойи Кордова, Аргентина
Бўйи 178
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Атлетико Насионал
Рақами 13

Клубдаги фаолияти

Межиа дастлаб “Депортес Қуиндио” клуби футбол академиясида тажрибали футбол мураббийларидан та‘лим олади. 2005-йил Мустанг кубоги доирасида ўтказилган баҳсда жамоа сафида дебют қилади. 2008-йил 26-апрелда Индепендиэнте Меделлинга қарши ўйинда Межиа клуби Қуиндио учун ўзининг биринчи голини уради[1]. 2011-йилда Межиа Оне Cалдас клубига ижара асосида ўтади. 6-феврал куни Межиа Чикога қарши ўйинда янги жамоаси сафида дебют қилади[2].

2012-йилда Александр “Атлетико Насионал”га ўтади. 11-феврал куни Бояcа Чикога қарши учрашувда у янги жамоаси сафида дебют қилади[3]. Биринчи мавсумидаёқ Межíа клубга Колумбия кубогини ютишда ёрдам беради ва 2013-йилда Апертура ва Клаусура чемпиони бўлади.

2015-йил бошида Александр Мексиканинг Монтеррейи клубига трансфер қилинади. 12-январ куни бўлиб ўтган Леонес Негросга қарши ўйинда у Мексика Примерасида дебют қилади[4]. Ўша йилнинг ёзида Межиа “Атлетико Насионал”га ижара асосида қайтади. 2016-йилда у Атлетико Насионал билан Либертадорес кубогини қўлга киритади. Ўша йилнинг ёзида Межиа Леон сафига келиб қўшилади. 7-август куни ўзининг собиқ жамоаси Монтеррейга қарши ўйинда у Леон сафида дебют қилади[5]. 29-сентябр куни Мексика кубоги доирасида Толука билан кечган ўйинда Александр Леон учун ўзининг дастлабки голини уради[6].

Миллий терма жамоадаги фаолияти

2012-йилнинг 4-апрелида Перуга қарши ЖЧ-2014 саралаш баҳсида Межиа Колумбия миллий футбол терма жамоаси сафида ўзининг дастлабки ўйинини ўтказади[7].

Эришган ютуқлари

  • Колумбия чемпиони (4): Апертура 2013, Финалисаcион 2013, Апертура 2014, Cлаусура 2015
  • Колумбия кубоги соҳиби (2): 2012, 2013
  • Либертадорес кубоги ғолиби (1): 2016
  • Cопа Судамериcана финалчиси (1): 2014

Манбалар

  1. ↑ „Депортес Киндио ВС. Индепендьенте Медельин 1:0“ (ру). соccерwай.cом (2008-йил 26-апрел). 2014-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-феврал.
  2. ↑ „Бояка Чико ВС. Онсе Кальдас 1:1“ (ру). соccерwай.cом (2011-йил 6-феврал). 2014-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-феврал.
  3. ↑ „Атлетико Насьональ ВС. Бояка Чико 4:0“ (ру). соccерwай.cом (2012-йил 11-феврал). 2014-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-феврал.
  4. ↑ „Леонес Негрос ВС. Монтеррей 1:0“ (ру). соccерwай.cом (2015-йил 12-январ). 2017-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-июл.
  5. ↑ „Леон ВС. Монтеррей 0:3“ (ру). соccерwай.cом (2016-йил 7-август). 2016-йил 15-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-сентябр.
  6. ↑ „Толука ВС. Леон 4:3“ (ру). соccерwай.cом (2016-йил 27-сентябр). 2016-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-ноябр.
  7. ↑ „Перу ВС. Колумбия 0:1“ (ру). соccерwай.cом (2012-йил 4-апрел). 2014-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-феврал.

Ҳаволалар