Александр Меленчук (1979-йил 20-мартда туғилган) — молдовалик профессионал футболчи. У Ўзбекистон Суперлигасининг Жиззахнинг „Сўғдиёна“ Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаларида тўп сурган. Ҳозирда мураббийлик фаолияти билан шуғилланади.

Александр Меленчук
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александр Меленчук
Таваллуд санаси 1979-йил 20-март (1979-03-20) (47 ёш)
Таваллуд жойи Бендер, Молдавия ССР
Бўйи 1.80 м
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Рақами 1
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2001 Шерифф Тираспол 10 (0)
2001—2002 →  Cонструcторул Cиобурcиу 26 (0)
2003—2006 Тираспол 66 (0)
2006—2010 Шерифф Тираспол 37 (0)
2011 Сўғдиёна Жиззах 13 (0)
2011—2012 Искра-Стал (0)
2012—2013 Сперанțа Cриҳана Вече 17 (0)
2013—2014 Сўғдиёна Жиззах 51 (0)
2015—2017 Навбаҳор Наманган 12 (0)
Миллий терма жамоа‡
2002–2004 Молдова 5 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2015-йил 25-апрел учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2015-йил 16-апрел учун)

Футболчилик фаолияти

Фаолиятини 1999-йилда Молдованинг „Шериф Тираспол“ жамоасида бошлаган. Кейинчалик 2003-йилги мавсумда „Тираспол“ жамоаси сафига ўтди ва 3 мавсум давомида тўп сурди. 2006-йилги мавсумда собиқ жамоаси Тирасполнинг „Шериф“ клубининг сафига қайтди. Тираспол жамоасига қайтиш анча муваффақиятли бўлиб, жамоанинг кетма кет 3 мавсум давомида (2008—2010-йиллар) чемпион бўлишида катта ҳисса қўшди. 2011-йилнинг август ойида Меленчук Ўзбекистон Олий лигаси вакили „Сўғдиёна Жиззах“ клуби сафига кўчиб ўтди. 2012-йил 14-апрелда у „ФC Тигҳина“ билан қисқа муддатли шартнома имзолади[1]. „ФC Тигҳина“ жамоасида шартномаси якунлангаш, у „ФК Сперанта Cриҳана Вече“ жамоаси сафига ўтди[2].

2013-йил феврал ойида у Ўзбекистон Олий лигасининг 2013-йилги мавсумида иштирок этиш учун Жиззахнинг „Сўғдиёна“ жамоасига қайтди. Дастлабки, 2013-йилги мавсумидаёқ Жиззах жамоасида жамоанинг энг яхши футболчиси бўлган[3]. „Сўғдиёна“ клуби сафида Ўзбекистон мусобоқаларида 2 мавсум давомида 51 та ўйинда майдонга тушгач[3][4], 2015-йилда Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоасига келиб қўшилди[5]. „Навбаҳор“ жамоасида ҳам 2 мавсум давомида ҳаракат қилган Меленчук 2017-йилги мавсум сўнггида „Динамо-Ауто“ жамоаси сафида фаолиятини якунлаган.

Мураббийлик фаолияти

2018-йил мураббийлик фаолиятини бошлади ва 2019—2021-йиллар давомида Ереваннинг „ФC Ноаҳ“ жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Ютуқлар

=== Жамоавий ===; Шериф Тираспол

  • Молдова чемпионати чемпиони (3): 2007-08, 2008-09, 2009-10
  • Молдова кубоги соҳиби (3): 2008, 2009, 2010
  • Молдова Суперкубоги соҳиби (1): 2007

Манбалар

  1. ↑ „молдфоотбалл.cом“ (Руссиан) (2012-йил 14-апрел).
  2. ↑ „неwс&неwс молдфоотбалл.cом“ (Руссиан) (2012-йил 15-июл).
  3. ↑ 3,0 3,1 „“Сўғдиёна”нинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси: Александр Меленчук“. 2023-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-июн.
  4. ↑ „Ўзбекистон олий лигасининг рамзий жамоаси“. 2023-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-июн.
  5. ↑ „"Навбаҳор": Ислом Аҳмедов, Александр Меленчук ва Улуғбек Бақоэв ҳақида“. 2023-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-июн.

Ҳаволалар