Aleksandr Mishel
Александр Мишел (1963-йил 23-июл) — СССР футболчиси, ҳужумчи. Олмаота футбол мактаби битирувчиси.
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Александр Александрович Мишел | ||
| Таваллуд санаси | 1963-йил 23-июл | ||
| Таваллуд жойи | СССР | ||
| Амплуаси | Ҳужумчи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Фаолиятини якунлаган | ||
| Профессионал фаолияти* | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 1984 | СКИФ Олмаота | 17 | (1) |
| 1985—1987 | Динамо Барнаул | 68 | (25) |
| 1988 | Пахтакор | 30 | (12) |
| 1989—1991 | Қайрат | 82 | (24) |
| *Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат) | |||
Фаолияти
Дастлабки йиллар
Профессионал фаолиятини 1984-йилда СССР чемпионати иккинчи лигасида ўйнайдиган „СКИФ“ клубида бошлаган.
1985—1987-йилларда Барнаулнинг „Динамо“ жамоасида уч мавсум тўп сурган, 1988-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасига ўтган. У „Пахтакор“ сафидаги илк ўйинини 1988-йил 26-май куни „Заря“ (Ворошиловград) клубига қарши ўтказган ва учрашув тақдирини ҳал қилган. Ўша мавсумда Мишел 12 та гол урди.
Қайрат сафида
1989-йилда биринчи лигага тушиб кетган „Қайрат“ клубига таклиф қилинди. Эустафий Пехлеваниди, Юрий Наидовский, Сергей Климов „Қайрат“ ҳужумчиси билан бирга тўп суришди. У илк голини 1989-йил 25-апрелда Кемеровонинг „Кузбасс“ жамоаси дарвозасига киритган. Бу ўйинда „Қайрат“ 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мавсум ўрталарида Эустафий Пеҳлеваниди клубни тарк этди ва Мишел мунтазам равишда майдонга туша бошлади. У иккинчи даврада еттита гол урди (чемпионатда урилган жами 11 та гол). Аммо „Қайрат“ учинчи ўринда қолди ва СССР олий лигасига чиқа олмади.
1990-йилда Мишелнинг ўйини ёмон томонга бурилди. Биринчи даврада у бор-йўғи уч марта гол урди ва мавсумни шу натижа билан якунлади. 1991-йилги мавсумда эса бор-йўғи беш марта майдонга тушди ва бирорта ҳам гол урмади.
Ютуқлар
- СССР Биринчи лигасининг бронза медали совриндори: 1989