Aleksandr Neverov
Александр Сергеевич Неверов (тахаллуси; асл исм-шарифи Александр Сергеевич Скобелев) (1886.24.12, Ставропол уезди, Новиковка қишлоғи – 1923.24.12, Москва) – рус ёзувчиси. Қишлоқ мактабларида ўқитувчилик қилган. Деҳқончилик ҳаётидан олинган илк ҳикояси 1906-йилда нашр этилган. 1917-йилгача бўлган ижодида, асосан, ярим оч, ярим яланғоч ҳолда яшаган деҳқонлар ва қишлоқ зиёлилари ҳаёти тасвирланган. Ўтган асрнинг 20-йиллари бошларида Волга бўйларида авж олган очлик Неверовни ризқ-рўз ахтариб Ўрта Осиёга келишга мажбур этган. Шу давр таассуротлари Неверовнинг қатор ҳикоялари ва "Тошкент – нон шаҳри", „Ғозу оққушлар“ (1923) каби қиссаларида ўз ифодасини топган. Мишка Додоновнинг меҳридарё кишилар туфайли омон қолиши тасвирига бағишланган „Тошкент – нон шаҳри“ қиссаси Неверов ижодида алоҳида ўрин эгаллайди. Қисса ўзбек тилига таржима қилинган ва шу асар асосида кинорежиссор Ш.Аббосов айни номда кинофилм яратган[1].
| Александр Неверов |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |