Образсов Александр Алексеевич (23-сентябр 1944-йил – 5-декабр 2017-йил) совет ва россиялик ёзувчи, шоир, драматург ва ссенарийчи[1].

Александр Образсов
Таваллуди 23-сентябр 1944-йил
Вафоти 5-декабр 2017-йил(2017-12-05)
(73 ёшда)
Санкт-Петербург, Россия
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→ Rossiya bayrogʻi Россия

Биографияси

Александр Алексеевич 1944-йилда Амур вилоятининг Свободний шаҳрида туғилган.

1961-йилдан бошлаб Ленинградда истиқомат қилган. ЛДУнинг география факултети океанология йўналишида 3-курсини ҳамда Адабиёт институтини тамомлаб, диплом олган. Санкт-Петербург драматурглар уйининг асосчиси ва президенти. 1989-йилдан буён Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Москвадаги „Драматург“ журнали ижодий кенгашининг аъзоси ҳисобланади[2].

Шоир 2017-йил 5-декабрда, 74 ёшида вафот этган[3]. Санкт-Петербургдаги Шимолий қабристонга дафн этилган.

Мукофотлари

  • Радио песалари учун иккита умумиттифоқ мукофоти.
  • 2003-йилда Сергей Довлатов мукофоти.
  • 2005-йилда Ғалабанинг 60 йиллигига бағишланган Умумрусия песалар танловида биринчи мукофот.

Манбалар