Aleksandr Oparin

Александр Иванович Опарин (1894-йил, 3-феврал, Углич шаҳри — 1980.21.4, Москва) — рус биокимёгари, академик (1946). Москва университети профессор (1929-йилдан), СССР Фанлар академияси биокимё институти директори (1946— 1980).
Асосий илмий ишлари Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, тирик ҳужайраларга ферментларнинг таъсири механизмларини аниқлаш ва ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш технологияси каби муаммоларни ҳал қилишга қаратилган. Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган назарияни илгари сурган (1922). Бу назарияга кўра, Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши моддий тузилма ривожланишининг қонуний босқичи ҳисобланади. Назария ҳозир Александр Опариннинг кимёвий назарияси деб юритилади. Опарин тирик ҳужайралардаги ферментатив реаксиялар қайтар ҳарактерга эга эканлигини тушунтириб берди (1935).Александр Опариннинг ишлари бир канча биокимёвий жараёнлар, хусусан, нон ишлаб чиқариш, шарбатлар тайёрлаш, виночилик, чой ва тамаки тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишда катта аҳамиятга эга бўлди.
Адабиётлар
- Изменение действия энзимов в растителной клетке под влиянием внешних условий, М., 1922; Возникновение жизни на земли, 5 изд., М., 1980.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |