Александр Степанович Попов (1859.4.3, Свердлов вилояти — 1905.31.12, Петербург) — рус физиги ва электротехниги, радио ихтирочиси. Электрмагнит тўлқинларни амалий мақсадларда қўллаш асосчиларидан бири. П. электрмагнит тўлқинлар кукуни детектори (Бранлилоджа ко-герери)ни такомиллаштирди (1895) ва унинг асосида электр сигналларини симсиз узатадиган қабул қилгич (приёмник)ни (яъни радиоалоқани) яратди. Ниҳоят 1895-йил 25-апрел куни ўзи яратган радиоприёмникни намойиш қилди. У радиотўлқинларни 1897-йил ба-ҳорида 600 м масофага, 1897-йил ёзида 5 км масофага, 1901-йил 150 км масофага узатишга эришди. П. газ разрядларини қайд қиладиган асбоб („яшин қайд қилгич“) ни ҳам яратди (1895). Парижда 1900-йил утказилган халқаро кўргазмада П. олтин медал билан такдирланди.[1]

Александр Попов

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил