Aleksandr Ribnik
Александр Михайлович Рибник (1922-йил 5-феврал, Ефремов – 2013-йил 29-сентябр, Ҳайфа) – совет, ўзбек, исроиллик театр танқидчиси. Санъацҳунослик фанлари номзоди, профессор[1].
| Александр Рибник | |
|---|---|
| Туғилган санаси | 5-феврал 1922-йил |
| Туғилган жойи | Ефремов |
| Вафот санаси |
29-сентябр 2013-йил (91 ёшда) |
| Вафот жойи | Ҳайфа |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | театр танқидчиси, театр ўқитувчиси |
| Мукофотлари |
|
Ҳаёти
Александр Михайлович Рибник 1922-йил 5-февралда Россиянинг Ефремов шаҳрида туғилган. Болалиги ва ёшлиги Москвада ўтган. 1940-йилда Россия театр санъати институтининг театршунослик бўлимига ўқишга кирган.
Институтнинг биринчи курсини тамомлагандан сўнг, 1941-йил август ойида ихтиёрий равишда Москва комсомол аъзоларининг қирувчи баталёнига қўшилди[2]. 29-октябрда у Москва яқинидаги жангларда оғир яраланган. 1941-йил ноябр ойида тузалиб кетганидан сўнг, Улуғ Ватан уруши фронтларида Қизил Армия сафида жанг қилди (пулемётчи, отряд бошлиғи ва разведка взвод командирининг ёрдамчиси)[2]. 1942-йил сентябр ойида яна оғир ярадор бўлди. Тузалиб кетгач, 1943–1944-йилларда В.М.Молотов номидаги Денгиз Авиация Техникумида (ВМАТУ) ўқиди. 1944-йилдан Болтиқ флоти ҳаво кучларининг 53-аралаш авиация полкида фотолаборатор бўлиб хизмат қилди[2].
Александр Михайлович Рибник 1946-йил сентябр ойи бошида кичик сержант унвони билан демобилизация қилинди[3]. 1950-йилда ГИТИСни тугатди ва ГИТИСнинг кундузги аспирантурасига ўқишга кирди. 1951-йилдан ГИТИС ва Немирович-Данченко номидаги мактабда дарс бера бошлади.
1954-йилда Тошкентга кўчиб келди. 1954–1957-йилларда Ҳамза номидаги Тошкент санъацҳунослик институтининг Театр ва хореография кафедраси мудири, 1957–1992-йилларда эса директори ўринбосари бўлиб ишлади. Шу билан бирга 1955–1995-йилларда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтида ҳам дарс берди. У 1961-йилда КПСС аъзолигига қабул қилинди.
Александр Михайлович Рибник 1995-йилда Исроилга жўнаб кетди. Ҳайфада илмий маърузалар ўқиди ва бир қатор мақолалар ҳам чоп этди.
У 2013-йил 29-сентябрда Исроилнинг Ҳайфа шаҳрида вафот этди.
Оиласи
Қизи – Татяна Александровна Рибник, театр мутахассиси[4].
Мукофотлари
Манбалар
- ↑ Ильхом — Театр Марка Вайля.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Рыбник Александр Михайлович 1920 г.р.“. № записи: 51008577. Подвиг народа. 2021-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-июл.
- ↑ 3,0 3,1 „Рыбник Александр Михайлович“. № записи: 1537743223. Подвиг народа. 2021-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-июл.
- ↑ Письма о Ташкенте.
- ↑ „Рыбник Александр Михайлович“. № записи: 1519502777. Подвиг народа. 2021-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-июл.
Ҳаволалар
- „Рыбник Александр Михайлович“. Театр и его история. Қаралди: 2016-йил 10-июл.
- „Александр Михайлович Рыбник“. Письма о Ташкенте (2014-йил 7-феврал). Қаралди: 2016-йил 10-июл.
- „Скончался Александр Михайлович Рыбник“. Ильхом — Театр Марка Вайля. 2016-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-июл.
- 5-fevralda tugʻilganlar
- 1922-yilda tugʻilganlar
- 2013-yilda vafot etganlar
- 29-sentyabrda vafot etganlar
- Vatan urushi 2-darajali ordeni sohiblari
- Vatan urushi ordeni sohiblari
- Qizil Yulduz ordeni sohiblari
- „1941-1945-yillardagi Ulugʻ Vatan urushida Germaniya ustidan qozonilgan gʻalaba uchun“ medali sohiblari