Aleksandr Samoylovich
Александр Николаевич Самойлович [1880.17(29).12, Нижний Новгород — 1938.13.2, Москва] — туркийшунос олим, академик (1929).

Санкт-Петербург университети шарқ фтини тугатган (1903). Шу университетда ўқитувчи, приватдоцент (1907– 17), профессор (1917–22). Ленинград Шарқ тиллари институти профессор (1920–37), ректори (192225). СССР Фанлар Академияси гуманитар фанлар бўлими академик-котиби (1929–33), Шарқшунослик институти директори (1934–37). С. туркман, усмонли турк, ўзбек, кримтатар тиллари, фолклори, этнографияси, адабиёти бўйича тадқиқотлар олиб борган. Хусусан, ўзбек адабий тили ва мумтоз адабиёти, фолклори ва этнографиясига оид 100 дан ортиқ асар ёзган, ўзбек адабий тилининг шаклланиш йўлларини тадқиқ этган ("Чиғатой адабий тилида „жўқчилик“ унсурлари", 1930; „Ўзбек адабий тилининг қурилиш йўллари ҳақида“, 1932). Унинг „Навоий туюклари“ (1917), „Чиғатойлик Амирий туюқларидан“ (1926), „Лутфийнинг чиғатойча туюклари“ (1926), „19 аср Хива туюқлари“ (1927) асарларида ўзбек адабиётида туюқ жанри ўрганилиб, унинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Атоий, Бобур асарларини ўрганиш ва нашр этиш бўйича ҳам бир қанча ишларни амалга оширган. 1937-йилда ноҳақ қамоққа олинган ва отиб ташланган.
Манбалар
- К истории литератури среднеазиацкотурецкого язика. — „Мир Алишир“, Л., 1928; Собрание стихотворений императора Бабура, ч. 1 Текст, Петроград 1917.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |