Александр Викторович Семеренко (1958-йил 2-март, Ўзбекистон ССР Андижон вилояти Пахтаобод тумани Қўқонқишлоқ қишлоғи — 1995-йил 1-январ, Россия) — рус аскари, Шимолий Кавказдаги жанговар ҳаракатлар иштирокчиси, Россия Федерацияси Қаҳрамони[1], 129-мотоотиш полки штаб бошлиғи ўринбосари, маёр[2].

Александр Викторович Семеренко
Таваллуди 1958-йил 2-март
Вафоти 1995-йил 1-январ
Фуқаролиги СССР, Россия
Мукофотлари Россия Федерацияси Қаҳрамони унвони

Биографияси

Александр Семеренко 1958-йил 2 мартда Ўзбекистон ССР Андижон вилояти Пахтаобод тумани Қўқонқишлоқ қишлоғида таваллуд топган.

1980-йилда С. М. Киров номидаги Ленинград олий ҳарбий қўмондонлик билим юртини тамомлаган. Хизмат фаолиятини 120-гвардия мсп 39 мсд ГСВГ мотоўқотар взвод командири сифатида бошлаган. Кейинчалик 45-мотоўқчилар дивизиясида хизмат кўрсатган. Семеренко взвод командиридан полк штаб бошлиғининг ўринбосаригача бўлган 129-мотоўқчилар полкида ҳам хизмат қилган.

1994-йилнинг охирида Чеченистон Республикасидаги полк таркибига жўнаб кетади. Семеренко ушбу полк таркибида Грознийга бостириб кириш жангларида иштирок этган.

1994-йил 31-декабрда полк темир йўл бўйлаб олдинга ҳаракатланади ва шарқий томондан шаҳар ичига киради, аммо полк вайроналар ва ўқ отиш қуроллари, граната отишмалари билан тўхтатилади. 2-микрораён ҳудудида полк пистирмага учраб, йўли тўсиб қўйилади ва 31-декабрдан 1-январга ўтар кечаси жангариларнинг ҳужумларини қайтариш мобайнида кучли талофат кўради. Шундан сўнг, полк буйруқ бўйича аввал босиб олинган ҳудуд томон чекинади. Маёр Семеренко ҳар доим полкнинг олд қисмида ҳаракат олиб борган[3], аммо бу сафар у хизмат олиб бораётган полк ҳаракатлари муваффақияцизлик билан якун топади. 1995-йил 1-январ куни эрталаб кассетали бомба полк жойлашган ҳудуднинг бир қисмига тушади. Кассета парчалари кўплаб ҳарбий хизматчиларнинг, шу жумладан, полк штаб бошлиғи ўринбосари маёр Александр Семеренконинг ҳам ўлимига сабаб бўлади.

Мукофотлари

Россия Федерацияси Президентининг 1995-йил 6-мартдаги фармони билан ҳарбий бурчини бажаришдаги жасорати ва қаҳрамонлиги учун маёр Александр Викторович Семеренко вафотидан кейин Россия Федерацияси Қаҳрамони унвони билан тақдирланади.

Хотира

  • Ленинград вилояти, Сертолово шаҳридаги кўчалардан бирига Александр Викторович Семеренко номи берилган.

Манбалар