Aleksandr Semyonov
Александр Александрович Семёнов (1873.30.9, Тамбов губернияси – 1958.16.11, Тошкент) – тарихчи, шарқшунос. Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1943), Ўзбекистон (1944)да хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, Тожикистонда (1946) хизмат кўрсатган фан арбоби, Тожикистон фанлар академияси академик (1951), тарих фанлари доктори (1942), профессор. 1941-йилда Семёнов Самарқанддаги археологик экспедиция таркибида Гўри Амир мақбарасидаги темурийлар қабрларини очилишида иштирок этган.
| Александр Семёнов | |
|---|---|
| Таваллуди |
12-октябр 1873-йил (30-сентябр) 30-сентябр (12-октябр) 1873-йилТамбов губернияси, Россия империяси |
| Вафоти |
16-ноябр 1958-йил (85 ёшда) Тошкент, ЎзССР |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | Шарқшунос |
| Иш жойлари |
Тошкент университети Тожикистон Фанлар академияси Тарих, археология ва этнография институти |
| Таълими |
Тамбов Кетрин ўқитувчилар семинарияси Москва Шарқ тиллари институти |
| Илмий даражаси | Тарих фанлари доктори |
| Илмий унвони | Профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Александр Семёнов 1873-йилда Тамбов губернияси, Шацк туманидаги Полное Конобеэво қишлоғида туғилган. Тамбов Кетрин ўқитувчилар семинариясини тугатгандан сўнг, А.Семёнов Москвадаги Лазарев Шарқ тиллари институтига қабул қилинган. 1900-йилда учта шарқ тилини билган ҳолда шарқшунослик ихтисослиги бўйича биринчи даражали диплом билан ўқишни тамомлаган
1901-йил май ойида у Закаспий вилояти статистика кўмитаси котиби этиб тайинланди ва бу лавозимда 1906-йилгача ишлаган. Бўш вақтида Семёнов минтақанинг табиий бойликлари, тарихи ва маданиятини ўрганади. Жумладан, Марв ва Ановдаги иккита тепалик яқинида археологик қазишмалар олиб борган америкалик Р. Помпелли экспедициясида иштирок этган.
1898-йилда у граф Алексей Алексеэвич Бобринский билан биргаликда Самарқанддан Зарафшон тоғлари, Қоратегин, Дарбоз орқали Панж дарёси водийсига, сўнгра Қал’аи Хумб қишлоғигача бўлган экспедицияга жўнаб кетади. Яхсув дарёси водийсига, сўнгра Амударёнинг ўнг қирғоғидаги Пата-Ҳисор қишлоғига, сўнгра Самарқандга ташриф буюрган[1]. 1903-йилда Москвада „Зарафшон тоғлари, Қоратегин ва Дорвознинг этнографик чизмалари“ китоби нашр этилган. Семёнов Москва университети қошидаги табиацҳунослик, антропология ва этнография ихлосмандлари жамиятининг олтин медалига сазовор бўлган[2].
Туркистон Ўлка бош бошқармаси бошлиғи (1906— 08), Туркистон генерал-губернаторлиги қабулхонасида бошлиқ ўринбосари (1908—11), генерал-губернатор қошида дипломат (1911—16), Россиянинг Бухородаги резидент-маслаҳатчиси (1917—18). 1919-йилда Ўрта Осиё университетида, сўнгра Туркистон Шарқшунослик институтида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1921-йилдан Александр Семёнов Ўрта Осиё университетининг Шарқ факултети профессори даражасига эришган[3].
1931-йилнинг баҳорида ҳукумат қарори билан университетнинг Шарқ факултети ёпилди. Шундан сўнг, Семёнов Тожикистондан ишлашга таклифнома олди, лекин у кўп ўтмай Душанбеда ҳибсга олинди ва у ерда бир ой қамоқда ўтирди. Тергов ишлари Тошкентда бўлиб ўтди. 1932—1934-йилларда Александр Семёнов Қозонда сургунда бўлган, шундан сўнг Тошкентга қайтиб келган.
А.Семёнов 1935-йилдан 1941-йил декабригача ЎзССР Санъацҳунослик илмий тадқиқот институтида катта илмий ходим бўлиб ишлади. Тошкент консерваторияси ва Республика илмий-тадқиқот идорасида ҳам ишлаган.
1941-йил июн ойида Семёнов Самарқанддаги археологик экспедиция таркибида Гўри Амир мақбарасидаги темурийлар қабрларини очилишида иштирок этган[4].
Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида (1943—51) илмий ходим, шу институт директори (1943—48). Тожикистон фанлар академияси Тарих, археология ва этнофафия институти директори (1951—58)[5]. Тошкентда очилган университет ташкилотчиларидан бири. Туркистон археология ёдгорликларини ва ёзма манбаларини ўрганган ва қатор тарихий асарларни рус тилига таржима қилиб, чоп эттирган. Семёновнинг илмий ишлари Хуросон, Мовароуннаҳр, Ҳиндистон тарихи, этнологияси, археологиясига багишланган. Семёнов ХВ аср тарихи, Навоий, Жомий, Дарвеш Али Чангийнинг ҳаёти ва ижодига багашланган асарлар муаллифи.
Александр Семёнов А.Навоий ва Ўрта Осиёнинг бошқа шоир ва мутафаккирлари ижоди бўйича мутахассис бўлган. „Самарқанддаги Гўри Амирда Саид Умар қабр тошидаги битик“, „Темур ва унинг авлодлари қабр тошларидаги битик“, „Бухоро амири Шоҳмурод Мас’уд қабр тошидаги битик“ каби қатор эпиграфик ёдгорликларни нашр эттирган.
Манбалар
- ↑ „Граф А. А. Бобринской — путешественник, этнограф, искусствовед“. 2012-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-январ.
- ↑ „Александр Александрович Семёнов“. Қаралди: 25-сентабр 2023-йил.
- ↑ Из воспоминаний Н. Ю. Фиолетовой, жени Н. Н. Фиолетова – преподавателя Восточного факултета университета [1][сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка: „Александр Александрович … профессор на факултете востоковедения. Спокойний, степенний, важний, знаток узбекского и таджикского язиков и мусулманских сект, он воспринял некоториэ местниэ обичаи, между прочим, манеру здороваця, прикладивая правую руку к сердсу. Говорили про него, что будто би он принял тайно мусулманство. Не знаю, насколко это верно, но среди местного населения он ползовался огромним авторитетом – эго имя било магическим, откривало вход в любиэ мусулманскиэ двери“.
- ↑ Милана Милана. „Тайна гробницы Тимура Проклятие Тамерлана“ (ру). ЁуТубе. 2020-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-январ.
- ↑ „Семёнов Александр Александрович“. Қаралди: 25-сентабр 2023-йил.
Адабиётлар
- Герацкая художественная рукопис эпохи Навои и ее творси, М. Л., 1946; Среднеазиацкий трактат по музике Дервиша Али (ХВ11 в.), Т., 1946.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 12-oktyabrda tugʻilganlar
- 1873-yilda tugʻilganlar
- Rossiya imperiyasida tugʻilganlar
- 1958-yilda vafot etganlar
- 16-noyabrda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Mehnat Qizil Bayroq ordeni sohiblari
- Hurmat Belgisi ordeni sohiblari
- Oʻzbek tarixchilari
- Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi muxbir aʼzoslari
- Oʻzbekistonlik tarjimonlar
- Tojikiston SSR Fanlar akademiyasi akademiklari
- Olimlar haqidagi chala maqolalar