Александр Шакалов (украинча: Олександр Васильович Шакалов; 1982-йил 26-мартда Украина ССР, Днепропетровск шаҳрида туғилган) — украиналик фигурали учувчи. 2003-йилдан 2007-йилгача халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Алехандер Шакалов

Шакалов 2004-йилги НҲК Тропҳйда
Шахсий маълумотлари
Давлат Украина
Олдин вакил бўлган Ўзбекистон
Таваллуди 1982-йил 26-март (1982-03-26) (44 ёш)
Днипропетровск
Яшаш жойи Стемфорд, Коннектикут
Бўйи 1.74 м (5 фт 8 1⁄2 ин)
Олдинги шериклари Сиобҳан Ҳеэкин-Cанедй
Елена Теремцова
Олга Акимова
Юлия Григоренко
Виктория Ползйкина
Олдинги мураббийлари Галит Чаит
Наталия Дубова
Ирина Воронинская
Александер Розҳин
Олдинги хореографлари Наталия Дубова
Марина Громова
Олдинги жамоалари Дйнамо Киэв
Машғулот ўтказган жойлари Стемфорд, Коннектикут
Днипропетровск
Учишни бошлаган 1986
Якунлаган 2011
Шахсий рекордлари
Рақс (умумий натижа) 128.70
2011 жаҳон
Қисқа рақс 52.31
2011 жаҳон
Эркин рақс 76.39
2011 жаҳон

Фаолияти

Шакалов фаолиятининг илк йилларида Украина давлати шарафини ҳимоя қилган. Виктория Ползйкина, Юлия Григоренко билан чиқишлар қилган ва халқаро мусобақаларда иштирок этган[1]. 2003-йилдан 2007-йилгача у Олга Акимова билан шерикликда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ва бир қанча халқаро мусобақаларда иштирок этган[2][3]. Улар 2004—2005-йилларда Ўзбекистон миллий чемпиони бўлган. 2009-йилда Шакалов Сиобҳан Ҳеэкин-Кенедй билан биргаликда чиқишлар қила бошлади ва ўз ватани учун мусобақаларда иштирокни давом эттирди. Шакаловга эр-хотин Галит Чаит ва Наталя Дубова мураббийлик қилган. Улар 2011-йилги Жаҳон чемпионатидан кейин бу фаолиятни тўхтатган. Александр Шакалов 2011-йилги жаҳон чемпионатидан сўнг фигурали учишда спортчилик фаолиятини якунлаган. Ҳозирда мураббий сифатида фаолият юритмоқда. Ползйкина билан 2000—2001-йилларда биргаликда ишлаган ва Чарлестон, Қуиcкстеп: Тҳе Cонтинентал каби чиқишларни амалга оширган. Григоренко билан Пасо добле, Фламенcо каби чиқишларни амлга оширган.

Александр Шакалов фаолияти давомида 1 карра Украина чемпионатида ғолиб чиққан. Жаҳон чемпионатидаги иштироки 15-ўрин билан якунланган. Европа чемпионатида ҳам фаол иштирок этган, жумладан иштироклари сони 1 тани ташкил этади, ўрин эса 11. Шунингдек, Небелҳорн кубогида 10-ўрин, Финландия кубогида 6-ўрин, Купе де Ницада 4-ўрин, Монт Блан кубогида 5 марта иштирок ва 4-ўрин, Лион кубогида 3-ўринни эгаллаган. Олга Акимова билан Ассассинъс Тангоси чиқиши маашҳур бўлган.

Дастурлар

Ҳеэкин-Cанедй билан

Мавсум Қисқа рақс Эркин рақс
2010-2011
  • Валс: Десде ал Алма
  • Танго: Эл Чоcло
  • Ла Виэ эн росе
  • Падам Падам
  • Же Не Регретте Риэн
  • Л’Аррестатион

Акимова билан

Мавсум Асл рақс Эркин рақс
2006-2007
  • Ассассин тангоси
  • Аранжуэз Мон Амоур
2005-2006
  • Ча Ча
  • Рҳумба
  • Самба
  • Либертанго
2004-2005
  • Чарлестон: Ҳалло, ду суэссе Клингелфеэ
  • Слоw Фохтрот: Ла Травиэса
  • Қуиcкстеп: Данcинг Фоол
Тҳе Маск :
  • Ҳи Де Хо
  • Тҳис Бусинесс оф Лове
  • Ёу Wоулд Бе Мй Бабй
  • Ҳей! Пачуко!

Натижалар

Натижалар
Халқаро
Тадбир 2009-2010 2010-2011
Жаҳон чемпионати 15
Европа чемпионати 11
Небелҳорн кубоги 10
Финландия кубоги 6
Купе де Ница 4
Монт Блан кубоги 5 4
Лион кубоги 3
Миллий
Украина чемпиони. 4 1

Манбалар

  1. ↑ „Жулиа ГРИГОРЕНКО / Алехандер СҲАКАЛОВ: 2001/2002“. Интернатионал Скатинг Унион. 2002-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Олга АКИМОВА / Алехандер СҲАКАЛОВ: 2006/2007“. Интернатионал Скатинг Унион. 2007-йил 12-августда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Олга АКИМОВА / Алехандер СҲАКАЛОВ: 2005/2006“. Интернатионал Скатинг Унион. 2006-йил 7-майда асл нусхадан архивланган.

Ҳаволалар