Aleksandr Shirvonzoda

Александр Минасович Ширвонзода (тахаллуси; асл фамилияси — Мовсисян), (1858.7(19).4, Озарбайжон, Шемаха шаҳри — 1935.7.8, Кисловодск; Ереванда дафн этилган] — арман ёзувчиси. Арманистон ва Озарбайжон халқ ёзувчиси (1930). Рус уезд билим юртини тугатган (1873). 1883-йилгача Бокуда яшаб, турли касбларда ишлаган, очерк ва мақолалар ёзган. 1893-йилдан Тбилисида яшаган. "Ардзаганк" ("Акссадо", 1886—91) ҳафталик газ.да ишлаган. Парижда (1905—10), Тбилисида (1910—19) яшаган, сўнгра яна хорижга кетган (1919—26), 1926-йил Арманистонга келиб, ижодий ишини давом эттирган.
"Номус" (1885) романи ва "Хусумат" қиссаси (1897)да озарбайжон халқи ҳаёти, ибтидоий урф-одатлар ва янгича қарашлар ўртасидаги ихтилоф, инсон руҳиятидаги кечинмалар чуқур тасвирланган. "Алғовдалғов" романи (1898)да саноатлашган дунё тартибсизликларини ёритган. "Артист" қиссаси (1903)да иқтидорли машшоқ Левоннинг фожиаларга тўла ҳаёти ҳикоя қилинса, "Номус учун" драмаси (1926)да бойбадавлат Элизбаряннинг бокира ва софдил қизи Маргаритнинг покиза туйғулари, оташин муҳаббати куйланади.
Ширвонзоданинг насри ва драматургияси арман адабиётини янги босқичга кўтарди. Инсон руҳий оламининг тубтубигача кириб бориш, таъсирчанлик, оҳангдорлик тамойиллари ёзувчи асарларининг яшовчанлигини таъминлади. Умрининг сўнгги йилларини Арманистонда ўтказган 111. қатор ҳикоя ва очеркларни эълон қилди, шунингдек, "Морганнинг чўқинтирилиши" (1926) сиёсий руҳдаги комедияси, "Сўнгги фаввора" (1934) киноссенарийсини ёзди, 2 ж.ли "Ҳаёт тажрибаларидан" мемуар романи устида ишлади.
Манбалар
- Избраннме соч., т. 1—3, М., 1957; Алина (қисса), Т., 1963; Хусумат (роман), Т., 1974; Хаос, Ереван, 1975.
Адабиёт
- Тамразян Г.С., Ширванзаде, М., 1967.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |