Александр Владимирович Шишлянников (русча: Александр Владимирович Шишлянников; 1950-йил 3-ноябр — 2023-йил 15-сентябр) — тожикистонлик ҳарбий зобит, Генерал-маёр. Тожикистоннинг мудофаа вазири (1993—1995-йиллар).

Алехандер Шишлянников
Александр Шишлянников
Тожикистон мудофаа вазири
Мансаб даври
1993-йил – 1995-йил 7-апрел
Президент Эмомали Раҳмон
Ўтмишдоши Мўминжон Мамажонов
Вориси Шерали Хайруллоев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 3-ноябр 1950-йил
Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР
Вафоти 15-сентябр 2023-йил(2023-09-15)
(72 ёшда)[1]
Тошкент, Ўзбекистон
Хизмат йиллари 1971-1995
Ҳарбий мансаби Генерал-маёр
Хизмат жойи  Совет армияси
 Тожикистон армияси
Жанглар/Урушлар Совет—Афғон уруши
Тожикистон фуқаролар уруши

Биографияси

Совет армияси

Александр Шишлянников 1950-йил 3-ноябрда Ўзбекистон ССР пойтахти Тошкент шаҳрида туғилган. 1971-йилда Чирчиқдаги Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртини, орадан 10 йил ўтиб Москвада жойлашган Малиновский номидаги ҳарбий зирҳли кучлар академиясини тамомлаган. 1980-йилларда Шишлянников Марказий ва Туркистон ҳарбий округида (қозоқ ва ўзбек пойтахтлари Олмаота ва Тошкентда жойлашган), шунингдек Шарқий Германиядаги Ғарбий кучлар гуруҳида хизмат қилган. Бу вақт ичида Совет-Афғон урушининг дастлабки босқичларидаёқ Совет 40-Армияси билан Афғонистонга сафарбар қилинган[2]. Совет Иттифоқи парчаланиб, мустақил давлатлар вужудга келгач, Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида офицер бўлиб хизмат қилган[3].

Тожикистон

1993-йил январ ойида полковник Шишлянников Тожикистоннинг биринчи мудофаа вазири этиб тайинланди[4]. Айни вақтда у Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари зобити эди. Ислом Каримовнинг топшириғига биноан Тожикистонда махсус миссия билан ҳаракат қилди. Шишлянников Тожикистон мудофаа вазирлигини бошқарган даврда ҳам Ўзбекистон Республикаси армиясининг зобити эди. Яъни ўша даврда Тожикистон армиясини Ўзбекистонлик зобит бошқарган.

Ислом Каримов қо'шни давлатда бо'лаётган қо нли фуқоролар уришига жим қараб отирмади .Шишлянников Ислом Каримов буйруғи билан Ўзбекистондан келтирилган 200 нафар офицер таркибида эди[5][6]. Ислом Каримов натижаси билан ҳозирги Тожикистон республикаси сақлаб қолинди.Бир ой ўтиб, 23-феврал куни Шишлянников Тожикистон Қуролли кучлари ташкил топган кунга бағишланган тантаналарга бошчилик қилган. Шишлянников вақтинча лавозимда бўлиши ва охир-оқибат ўрнига кўплаб элита доиралари орасида тарафдорлари бўлган ўринбосари полковник Рамазон Ражабов келиши кутилган эди[7]. Шишлянников Тожикистон фуқаролар урушининг дастлабки босқичларида муҳим рол ўйнаган. Ўша йилнинг июл ойи охирида Россия мудофаа вазири Павел Грачевни қабул қилди. Учрашувда МДҲ Бирлашган Қуролли Кучлари қўмондонлигининг республикага тинчликпарвар кучларни киритиш бўйича таклифлари бажарилмагани учун „МДҲ давлатларининг алоҳида раҳбарлари“ позициясини танқид қилди[8].

1995-йил 7-апрелда лавозимидан озод этилади. Унинг ўрнига мудофаа вазири этиб Шерали Хайруллоев тайинланади[9][10].

Манбалар

  1. ↑ „ГЕНЕРАЛ ХОТИРАСИГА“. мудофаа.уз. 2023-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-сентябр.
  2. ↑ „::ТАДЖИКИСТАН - Гражданская война: общий ход событий::“. www.тажикистан.туркестан.ру. 2022-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-сентябр.
  3. ↑ „Узбек Роле ин Тажик Cивил Wар ис Оминоус Портент фор Cентрал Асиа“ (эн-гб). WРМЕА. Қаралди: 2021-йил 1-май.
  4. ↑ „CҲАПТЕР ТWО Cонсолидатинг а Wеак Стате афтер Cивил Wар: А Тажик Фабле“. Қаралди: 2021-йил 1-май.
  5. ↑ „Сайт президента России: Эмомали Рахмон вошел в Душанбе с автоматом в руках“. ИА РЕГНУМ.
  6. ↑ „И ҳас cреатед [Тажик натионал армй бй мйселф, сайс Пресидент Раҳмон | Тажикистан Неwс АСИА-Плус“]. асиаплустж.инфо. Қаралди: 2021-йил 9-июл.
  7. ↑ „Он не вернулся из боя | Новости Таджикистана АСИА-Плус“. асиаплустж.инфо.
  8. ↑ „Павел Грачев посетил Таджикистан“. www.коммерсант.ру (1993-йил 20-июл).
  9. ↑ „Тажикистан -“. www.глобалсеcуритй.орг.
  10. ↑ „ШИШЛЯННИКОВ Александр - Биография - БД "Лабиринт"“. www.лабйринтҳ.ру.