Александр Степанович Шмариков (1961-йил 1-январ, Қозоқ ССР, Джамбул, СССР) — совет ва қозоқ футболчиси.[1]

Александр Шмариков
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Александр Степанович Шмариков
Таваллуд санаси 15-октябр 1961-йил
Таваллуд жойи Тараз, Қозоғистон ССР, СССР
Вафот санаси 13-май 2024-йил(2024-05-13)
(62 ёшда)
Вафот жойи Қозоғистон
Бўйи 175 см
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини якунлаган
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
– Химик (Жамбул)
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1982—1984 Химик (Жамбул) 59 (5)
1985—1987 Меллиоратор (Чимкент) 81 (30)
1988—1989 Химик (Жамбул) 59 (16)
1990—1991 Автомобилист 76 (26)
1992—1995 Тараз 122 (37)
1996 Скиф Орадабаси 27 (9)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Қаратау футбол мактаби тарбияланувчиси. У Жамбулнинг „Химик“ ва Чимкентнинг „Меллиоратор“ жамоаларида ҳужумчи сифатида ўйнаган. 1985—1987-йилларда Чимкентнинг „Мелиоратор“ клубида ўйнаб, бир қанча муҳим голлар муаллифига айланган. 1988 йилда у ўзининг туғилган клубига қайтди. 1990—1991-йилги мавсумларда Ўзбекистон ССРнинг „Автомобилист“ жамоаси таркибида ўтказди. 1996-йили „СКИФ-Ордабаси“ клубида бир мавсум давомида тўп сурганидан сўнг фаолиятини якунлади.

1993-йил „Тараз“ жамоаси сафида Қозоғистон чемпионатининг энг яхши тўпурари (28 гол) бўлди. У фаолияти давомида 113 та киритган голи билан Қозоғистоннинг энг яхши 100 та (Г100) тўпурарлари клубига киритилган.

Ютуқлар

  • Қозоғистон кубоги финалчиси: 1992, 1993
  • Қозоғистон чемпионати иккинчи ўрин соҳиби: 1995

Манбалар

  1. ↑ „Александр Степанович Шмариков“. 2019-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-июн.

Ҳаволалар