Александр Рудолфович Сой (1984-йил 9-октябр, Пахтакор, Пахтакор тумани, Жиззах вилояти, Ўзбекистон ССР) – россиялик актёр, театр ва кино режиссёри, Россия театр санъати институти (ГИТИС) ўқитувчиси.

Александр Рудолфович Сой
русча: Александр Рудольфович Цой
Таваллуди 1984-йил 9-октябр (1984-10-09) (42 ёш)
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия
Касби актёр, режиссёр, педагог
Фаолият йиллари 2011-йилдан ҳозиргача
Турмуш ўртоғи Даниэлла Селицка (ажрашган)
Катерина Беккер
Болалари Марк Сой
Веб-сайт алехандерцой.ру

Таржимайи ҳоли

Александр Сой 1984-йил 9-октябрда Пахтакор шаҳрида туғилган[1][2]. 1997-йил январда Сой оиласи Тошкентга кўчиб келади. 2001-йилда Эстрада ва сирк коллежининг нотиқлик йўналишига ўқишга киради. 2003-йилда мазкур коллежни тамомлаган. 2007-йилда Тошкент санъат институти режиссёрлик факултетига ўқишга киради. Бу вақтга келиб, Сой аллақачон Ўзбекистон ёшлар театрида актёр сифатида фаолият юритаётганди[2]. 2011-йилда ГИТИСни тамомлайди. 2016-йилда ссенарий муаллифлари ва режиссёрлар олий курсини тамомлаган. 2017-йили ГИТИСда режиссёрлик ихтисослиги бўйича магистр даражасини олади. 2008-йилда Серпухов шаҳрида Иосиф Леонидович Рейхелгаузнинг маҳорат дарсларида қатнашади. Маҳорат дарслари охирида Рейхелгауз Сойни ГИТИСга таклиф қилади. 2009-йилда актёр Москвага кўчиб ўтади ва „Замонавий песа мактаби“да актёр бўлиб ишлай бошлайди[1][2]. 2017-йилдан ГИТИСда дарс беради. 2010-йилда Александр Сойнинг кинодаги дебюти Дмитрий Брусникиннинг „Қонун ва тартиб“ сериалида бўлади. Кинодаги энг машҳур роли эса „Коловрат ҳақида афсона“ (русча: „Легенда о Коловрате“) филмидаги Ботухон роли бўлган, бу филм учун акйтор мўғул тилини ўрганиб, бирон марта филмда русча гапирмаган. 2013-йилда чиққан „Уриниш“ (русча: „Попытка“) қисқа метражли филми унинг илк режиссёрлик филми бўлган. Театрдаги биринчи режиссёрликнинг иши Термин Вох гуруҳи билан биргаликда 2008-йилда яратилган „Акс“ (русча: „Отражение“) спектакл-концерти бўлган. 2017-йилда Сой „Энг яхши… биринчи шахсдан“ (русча: „Лучшее… от первого лица“) қисқа метражли филмини намойиш қилдиради[3]. Филм кўплаб мукофотлар ва танқидчилар эътирофига сазовор бўлган. Филм, шунингдек, кўплаб кинофестивалларда, жумладан, Италияда бўлиб ўтадиган 68-Монтекатини кинофестивали, Бридге оф Арц 2017 қисқа мотивацион филмлар рўйхатига киритилган. 2018-йилда ГИТИС талабалари билан биргаликда Сой „Фрейд“ спектаклини тақдим этади, спектакл муваффақиятга эришганидан кейин „Замонавий песа мактаби“ театри репертуаридан жой олади. 2018-йил 31-майда спектакл Калкутта шаҳрида бўлиб ўтган „Братяжонъс 7тҳ Интернатионал Тҳеатре Фестивал“да ўзининг биринчи халқаро гран-присини қўлга киритади[4].

Шахсий ҳаёти

2011−2015-йилларда Сой театр ва кино актрисаси Даниэлла Селицка билан бирга ҳаёт кечирган. 2012-йил ноябр ойида уларнинг Марк исмли ўғли туғилган[1]. 2019-йил декабр ойида Сой актриса Катерина Беккерга уйланган[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Александр Цой“ (рус тилида). 2021-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-сентябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Александр Цой“ (рус тилида). тҳемовиэдб.орг. 2023-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-сентябр.
  3. ↑ Лариса Зелеранская. „ЛУЧШЕЕ ОТ ПЕРВОГО ЛИЦА, молодой режиссер Александр Цой представил зрителям свой первый фильм“ (рус тилида) (2017-йил 31-май). 2018-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-сентябр.
  4. ↑ „Поздравляем "Фрейда"!“ (рус тилида). 2018-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-сентябр.
  5. ↑ „Томичка вышла замуж за актера, сыгравшего роль хана Батыя в «Легенде о Коловрате»“ (рус тилида) (2019-йил 8-декабр). 2024-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-сентябр.