Алехандер Р. Тодд, Барон Тодд

ТОДД Александер (1907-йил, 10-феврал, Глазго — 1997-йил, 1-октябр) — инглиз органик кимёгари. Манчестер университети кимёвий лабораториялари директори (1938—19144). Кембриж университети профессор (1944—71). Илмий сиёсат бўйича Буюк Британиянинг давлат маслаҳат кенгаши раиси (1952—1964). Асосий илмий ишлари нуклеотидлар, нуклеотид коэнзимлар ва нуклеин кислоталар кимёсига оид. Рибозанинг фуран шаклини ва гликозид марказининг рконфигурациясини аниқлаган (1939—1941). Дезоксиуридин ва барча рибонуклеозидларни (1941—1944), шунингдек, нуклеотидаденил кислотани (1947) синтез қилган, таркибида 3’5’нуклеотидлараро боғи бўлган динуклеотид синтезини илк бор амалга оширган (1955). Лондон кимё жамияти президенти (1960—1962). Нобел мукофоти лауреати (1957)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил