Твардовский Александр Трифонович [1910.8(21).6, Смоленск вилояти Починков тумани – 1971.18.12, Москва вилояти] – рус шоири ва жамоат арбоби. Москва тарих, фалсафа ва адабиётини тугатган (1939). СССР Ёзувчилар уюшмаси бошкаруви котиби (1950–54, 1959–71). "Новўй мир" журнали бош муҳаррири (1950–54; 1958– 70). Европа ёзувчилари жамиятининг вицепрезиденти (1963–68). "Муқаддима" (1933) достони ва "Колхоз раиси кундалиги" (1932) қиссасида қишлоқ қаётидаги ўзгаришлар акс этган. "Муравия мамлакати" достони (1936) ғоявий-бадиий жиҳатдан Твардовский ижодида муҳим ўрин эгаллаган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Твардовский фронт газеталарида ишлаган. (1941–45). "Василий Тёркин" (1941–45), "Йўл четидаги уй" (1946), "Йироқйирокларда" (1953–60), "Шу йиллар лирикасидан" (1967) ва бошқа рус шеъриятида катта воқеа ҳисобланган. Твардовский рус адабиётининг, рус ёзувчилари ижодининг муҳим муаммоларига бағишланган адабийтанқидий асарлар ҳам яратган ("Василий Тёркин" кандай ёзилди?", 1951–56; "Адабиёт ҳақида мақолалар ва мулоҳазалар", 1961; "Блок ҳақида", 1955; "Пушкин ғақида сўз", 1962; "Бунин тўғрисида", 1965 ва бошқалар). Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган ("Фронт шеърлари", 1941, "Василий Тёркин", 1962 ва бошқалар). Ўзбекистон ҳаётидан шеърлар, мақолалар ёзган.