Александр Андреевич Удалов [1914.21.9, Симбирск (ҳозирги Уляновск шаҳри)] — Рус ёзувчиси. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1974). 1920-йилдан бошлаб Тошкентда яшаган. 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1943—1946). "Литературний Узбекистан" (1937 — 1940), "Звезда Востока" (196065; 196769; 197185) журналларида ҳамда "Комсомолец Узбекистана" (1941—43) газетасида бош муҳаррир, Ўзбекистон Давлат нашриётида муҳаррир (1953—1956), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси ўринбосари (1956—1975). "Ватан уруши йилларида болалар" туркум ҳикоялари (1941) ва "Марина" қиссасини (1940) ёзган. Қисса ва ҳикоялар тўпламида ("Ўрмонларда", 1943—49; "Жоним билан", 1947—1948; "Замондошларим", 1950; "Ёз кунларининг бирида", 1957; "Қизлар", 1961; "Кўк тоғларда", 1981 ва бошқалар) уруш фожиалари тасвирланган. "Сабр косаси" дилогияси ("Сабр косаси" номли 1-китоб, 1964; "Муҳаббат мангу", 2-китоб, 1973) Туркистон тарихи ва халқлар дўстлиги ҳақида. "Ватан ўғлони" (1982), "Турмушимиз кунлари" романлари (1989) муаллифи. П.Мухамадёрова ва Ҳаким Назирнинг қисса ва ҳикояларини рус тилига таржима қилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (1983).

Александр Удалов

Манбалар

  • Биринчи қор [қисса]. Т., 1958; Сабр косаси [роман], Т., 1965; Избр. произведения, т. 1—2, Т., 1989; Откриватели мира [повести, расскази], Т., 1990.