Aleksandr Xarlov
Александр Борисович Харлов (туғ. 1958-йил 18-март, Тошкент, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси) — советлик ва ўзбеклик енгил атлетика спортчи, 400 метрга тўсиқлар билан югуриш. Енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори, 1980-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси.
| Александр Харлов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Таваллуд пайтидаги исми | Александр Борисович Харлов |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1958-йил 18-март Тошкент, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси |
| Спорт | |
| Қайси спорт | енгил атлетика |
| Мураббий(лар)и | Владимир Брустинов |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Енгил атлетика бо'йича Жаҳон чемпионати | ||
| Бронза | Ҳелсинки 1983 | 400 м/т |
| Универсиада | ||
| Олтин | Эдмонтон 1983 | 400 м/т |
Фаолияти
У 1971-йилда мураббий Владимир Исаэвич Брустинов билан енгил атлетика, билан шуғуллана бошлаган у 110 метр бўйича ихтисослашган. У СССР терма жамоасидаги дебютини 1975- йилда Харковда (Украина Совет Социалистик Республикаси) ўсмирлар ўртасида ўтказилган СССР — ГДР ўйинида ўтказган ва 14,5 сония ҳисобида ғалаба қозонган. У биринчи марта 1976-йилда Ўзбекистон кенгаши „Буревестник“ КСЖ биринчилиги мусобақаларида 14,0 натижа кўрсатиб, спорт устаси меъёрини бажарган.
1977-йил 20-августда Донецкда (УССР) ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати финалида 14.40 сония (ярим финалда 14.18) натижани кўрсатиб, тўртинчи ўринни эгаллади. 1978-йилда Гаванада (Куба) бўлиб ўтган Жаҳон ёшлар ва талабалар фестивалида қатнашиб, 14,15 сония билан иккинчи ўринни эгаллади. 1979-йилда СССР терма жамоасида Беларусда хизмат кўрсатган мураббий Анатолий Юлин билан шуғуллана бошлади ва ихтисослигини 400 метрга тўсиқлар билан югуриш ўзгартирди[1].
1980-йилда у Москвада (РСФСР) бўлиб ўтган Ёзги олимпиада ўйинларида қатнашади ва 50,79 сония билан ярим финалга чиқади, у ерда 50,64 сония билан бешинчи ўринни эгаллайди ва финалга югуришига чиқмайди[2].
1982-йилда ЎзДЖТИни мураббий-ўқитувчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. Ўша йилнинг сентябр ойида у Афинада (Греция) бўлиб ўтган енгил атлетика Европа чемпионатида иштирок этади ва 49,56 сония билан олтинчи ўринни эгаллайди.
1983-йил 20-июн куни Москвада бўлиб ўтган СССР халқларининг ВИИИ Ёзги Спартакиадасида Ўзбекистоннинг ҳали янгиланмаган янги рекорди — 48,78 сония билан халқаро тоифадаги спорт устаси меъёрини бажариб, ғолибликни қўлга киритди. Ўша йили, 9-июл кунида Эдмонтонда (Канада) у 49,41 сония билан Ёзги Универсиадасида чемпион бўлди ва 9-август кунида Ҳелсинкида (Финландия) бўлиб ўтган биринчи Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди[3]. 49,03 сония вақт билан ва Жаҳон чемпионати совриндори бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчига айланди. У 400 метр масофадаги барча тўсиқларни ўн уч қадамда босиб ўтган Эдвин Мозесдан кейинги иккинчи спортчидир[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 ҳттпс://www.wорлдатҳлетиcс.орг/атҳлетес/усср/александр-кҳарлов-14349022
- ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20161204000000/ҳттпс://www.спорц-референcе.cом/олймпиcс/атҳлетес/кҳ/александр-кҳарлов-1.ҳтмл
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-июн.