Aleksandra Grigoryan
Александра Григорян (арманча: Ալեքսանդրա Գրիգորյան; 2005-йил 1-августда туғилган) — арманистонлик оғир атлетикачи. Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бронза медали совриндори ҳамда икки карра оғир атлетика бўйича Европа чемпионати медали соҳибаси.
| Александра Григорян | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
2005-йил 1-август Гюмри, Арманистон |
| Вазни | 55 кг вазн тоифаси |
| Спорт | |
| Мамлакат | Арманистон |
| Қайси спорт | Оғир атлетика |
Фаолияти
Александра Григорян 2005-йил 1-августда Арманистоннинг Гюмри шаҳрида дунёга келган.
Александра Григорян 2022-йилда 49 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасида Европа чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. 2023-йилда спортчи Ереван шаҳрида ўтказилган катталар ўртасида Европа чемпионатида 55 кг вазн тоифасида дебют иштирокини амалга оширди ва мусобақа якуний натижаларига кўра олтинчи ўриндан жой эгаллади[1]. 2023-йил сентябр ойида Григорян Саудия Арабистонида бўлиб ўтган катталар ўртасида жаҳон чемпионатида иштирок этди ва иккала машқда жами 190 кг натижани қайд этган ҳолда 7-ўринни эгаллади[2]. 2023-йил ноябр ойида эса спортчи ўз вазн тоифасида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди[3][4].
2024-йил феврал ойида Григорян София шаҳрида ўтказилган Европа чемпионатида иккала машқ бўйича жами 196 кг тошни кўтариб, мусобақанинг олтин медалига эга чиқди. Спортчи ўйинларнинг силтаб кўтариш баҳсларида 115 кг тошни кўтаришга муваффақ бўлди ва биринчи ўринни қайд этди[5][6]. 2024-йил октябр ойида у Полшада бўлиб ўтган ёшлар ўртасида ўгир атлетика бўйича Европа чемпионатида иккала машқ бўйича жами 200 кг натижани қайд этиб, яна бир бор мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Спортчи, шунингдек, бир йўналишнинг ўзида 115 кг тошни кўтариб, ушбу йўналишда ҳам етакчиликни қўлга киритди[7]. 2024-йил 8-декабрда Григорян Баҳрайннинг Манама шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасида жаҳон чемпионатида умумий 205 кг (85+120) натижа билан бронза медалга эга чиқди. Шунингдек, спортчи силтаб кўтариш баҳсларида кумуш медал соҳибасига айланди[8].
2025-йилда Кишинёв шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатида Григорян 55 кг вазн тоифасида жами 202 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритди. У, шунингдек, силтаб кўтариш баҳсларида 117 кг натижа билан мусобақа ғолибига айланди[9][10]. 2025-йил октябр ойида Григорян Албаниянинг Дуррес шаҳрида бўлиб ўтган Ёшлар ва У23 Европа чемпионатида иштирок этди. Спортчи 58 кг вазн тоифасида силтаб кўтариш баҳсларида 123 кг, даст кўтаришда эса 91 кг тошни кўтариб, Европа чемпионлигини қўлга киритди[11].
Манбалар
- ↑ „2023 Эуропеан Wеигҳтлифтинг Чампионшипс Ресулц Боок“. ЭWФ. 2023-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-апрел.
- ↑ „2023 Wорлд Wеигҳтлифтинг Чампионшипс Ресулц Боок“. Интернатионал Wеигҳтлифтинг Федератион. 2023-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-сентябр.
- ↑ ԿԳՄՍՆ, ՀՀ „Ալեքսանդրա Գրիգորյանը՝ ծանրամարտի աշխարհի երիտասարդական առաջնության հաղթող“ (ҳй). ՀՀ ԿԳՄՍՆ. 2026-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-феврал.
- ↑ „Ծանրորդ Ալեքսանդրա Գրիգորյանը 19 տարեկանում դարձավ Եվրոպայի չեմպիոն“ (ҳй). арменпресс.ам. 2024-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-феврал.
- ↑ „19-ամյա Ալեքսանդրա Գրիգորյանը՝ ծանրամարտի Եվրոպայի մեծահասակների չեմպիոն“ (ҳй). армспорт.ам (2024-йил 13-феврал).
- ↑ Викc, Серг „Александра Григорян, Ангел Русев и Габриэл Маринов чемпионы Европы по тяжелой атлетике-2024. Результаты 2-го дня турнира.“ (ру-РУ). Спорт-лига (2024-йил 13-феврал). 2024-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-феврал.
- ↑ „Մ-20 ԵԱ․ Ալեքսանդրա Գրիգորյանը նվաճեց տիտղոսը“ (ҳй). НЕWС.ам. Қаралди: 2024-йил 31-октябр.
- ↑ „19-ամյա Ալեքսանդրա Գրիգորյանը՝ ծանրամարտի ԱԱ-ի բրոնզե մեդալակիր“ (ҳй). Армспорт.ам (2024-йил 8-декабр). Қаралди: 2024-йил 9-декабр.
- ↑ „Чемпионат Европы 2025 по тяжелой атлетике: результаты второго дня“ (ру). спортаран.cом. Қаралди: 2025-йил 15-апрел.
- ↑ Викc, Серг „Ангел Русев, Иван Димов и Гаранс Риго чемпионы Европы по тяжелой атлетике 2025.“ (ру). Новости спорта Спорт-лига (2025-йил 14-апрел). 2025-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 15-апрел.
- ↑ БеэОнCоде „Ալեքսանդրա Գրիգորյանը պոկում վարժությունում դարձել է Եվրոպայի չեմպիոն“ (ҳй). еркир.ам. 2025-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 29-октябр.