Александра Малцевская (русча: Александра Мальцевская ; 2002-йил 5-июлда туғилган) — Россияда туғилган, поляк аёл шахматчиси. У ФИДЕ халқаро уста (ИМ) унвонига эга.

Александра Малцевская
Мамлакат Полша
Туғилиши 2002-йил 5-июл (2002-07-05) (24 ёш)
Саравҳа Халқаро уста
Юқори рейтинги 2411 (октябр 2021-йил)

Ҳаёти

Александра Малцевская 2002-йил 5-июлда Россиянинг Ростав Дон шаҳрида дунёга келган. У Ростов-Дон шаҳридаги шахмат мактаби ўқувчиларидан бири эди[1]. 2015-йилда у 15 ёшгача бўлган қизлар ўртасида шахмат бўйича Россия чемпионатида ғолибликка эришди[2].

2000-йилларда Малцевская турли ёш тоифаларида шахмат бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Европа чемпионати ва шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Россия нуфузини бир неча бор ҳимоя қилган. Жумладан, у олтита медални қўлга киритган, булар: битта олтин (2016-йилда, 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича европа чемпионатида[3]), иккита кумуш (2015-йилда 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги шахмат бўйича Европа чемпионатида[4] ва 2016-йилда 14 ёшгача қизлар ўртасида шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида)[5] ва иккита бронза (2012-йилда 10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида[6] ва 2017-йилда 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида)[7]. 2013-йилда мактаб ўқувчилари ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 11 ёшгача бўлган қизлар ўртасида кумуш медални қўлга киритди[8].

2018-йилда Малцевская Туркиянинг Гебзе шаҳрида ўтказилган 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам ғолибликка эришди ва ФИДЕ аёл гроссмейстер (WГМ) унвонига сазовор бўлди[9][10]. Ҳозирда Александра Малцевская шахмат бўйича фаолиятини давом эттирмоқда.

Манбалар

  1. ↑ „Александра Мальцевская стала чемпионкой Европы“ (русча). ростовоблчесс.ру. 2019-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-январ 2019-йил.
  2. ↑ „Первенство России 2015 года по шахматам среди девушек до 15 лет“ (русча). Чесс-Ресулц.cом. Қаралди: 16-январ 2019-йил.
  3. ↑ „Эуропеан Ёутҳ Чесс Чампионшип Г14“. Чесс-Ресулц.cом. Қаралди: 16-январ 2019-йил.
  4. ↑ „25тҳ Эуропеан Ёутҳ Чесс Чампионшип 2015 У14 - Гирлс“. Чесс-Ресулц.cом. Қаралди: 16-январ 2019-йил.
  5. ↑ „Wорлд Ёутҳ Чесс Чампионшипс 2016 Г14“. Чесс-Ресулц.cом. Қаралди: 16-январ 2019-йил.
  6. ↑ „Wорлд Ёутҳ Чампионшипс 2012 - У10 Гирлс“. Чесс-Ресулц.cом. Қаралди: 16-январ 2019-йил.
  7. ↑ „Wорлд Ёутҳ Чесс Чампионшип 2017“. Чесс-Ресулц.cом. Қаралди: 16-январ 2019-йил.
  8. ↑ „Wорлд Счоол Чесс Чампионшипс 2013“. Чесс-Ресулц.cом. Қаралди: 16-январ 2019-йил.
  9. ↑ „ФИДЕ Wорлд Жуниор Чесс Чампионшипс 2018 - Гирлс Оcтобер 2018 Туркей ФИДЕ Чесс Тоурнамент детаилс“. ратингс.ФИДЕ.cом. 2019-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-январ 2019-йил.
  10. ↑ „Магҳсоодлоо анд Малцевская аре Wорлд Жуниор Чампионс 2018“. Чесс Неwс (16-сентабр 2018-йил). Қаралди: 16-январ 2019-йил.