Aleksandra Stepanova
Александра Николаевна Степанова (русча: Александра Николаевна Степанова; 1995-йил 19-августда туғилган) — муз устида конкида учиш бўйича муосбақаларда қатнашган россиялик собиқ муз раққосаси. Конкида учиш бўйича шериги Иван Букин билан бирга тўрт карра Европа чемпионатининг медал совриндори (2019-йилда кумуш, 2015-йил, 2018-йил ва 2020 -йилги бронза), 2018-йилги Хелсинки Гран-при мусобақасининг чемпиони, 2018 Ростелеcом Cуп турнири чемпиони ва икки карра Россия чемпионидир[1].
| Александра Степанова | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Давлат |
|
| Шериги | Иван Букин' |
| Шахсий рекордлари | |
| Қисқа дастур | 86.45 |
| Эркин дастур | 127.64 |
Фаолиятининг бошида Степанова / Букин 2013-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, 2012 — 2013 йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финалида ва 2014-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Россия Чемпионатида ғолиб чиққан.
Шахсий ҳаёти
Александра Степанова 1995-йил 19-августда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган[2]. Унинг онаси волейболчи, отаси эса конкида учувчи бўлган[3].
Фаолияти
Дастлабки йиллари
Степанова конкида учишни 1999-йилда ўргана бошлади. Санкт-Петербургда рақс мактаби йўқлиги сабабли у Москвага кўчиб ўтган. Степанова 2006-йилда мураббийлар Ирина Жук ва Александр Свинин томонидан Букин билан жуфтлаштирилган[4].
2010 — 2011-йилдан 2011 — 2012-йилгача
Степанова / Букин жуфтлиги 2010 — 2011-йилги мавсумда ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясида дебют қилган. Улар иккала мусобақада ҳам ғалаба қозонишган ва 2010-йилги финалга йўлланма олганлар. Финалда жуфтлик бронза медалини қўлга киритган.
Степанова / Букин жуфтлиги Руминия ва Италияда бўлиб ўтган 2011 — 2012-осмирлар ўртасидаги мусобақаларининг иккаласида ҳам ғолиб чиқдилар. Уларнинг ғалабаси финалга йўллланмани берди. Улар 2012-йилги ўсмирлар ўртасидаги Россия чемпионатида кумуш медални қўлга киритдилар. Кейин Степанова / Букин жуфтлиги 2012-йилги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашиб, кумуш медални қўлга киритган.
2012 — 2013-йилги мавсум: Ўсмирлар ўртасида Жаҳон Чемпионлиги
Степанова / Букин Туркия ва Германиядаги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақаларида олтин медални қўлга киритиб, Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалига йўлланма олган. Улар финалда олтин медални қўлга киритган. Степанова / Букин жуфтлиги Букиннинг шамоллаши туфайли 2013-йилги Россия Ўсмирлар Чемпионатини тарк этган.
Натижалари
ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при; Букин билан
| Халқаро | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусобақа | 09 — 10 | 10 — 11 | 11 — 12 | 12 — 13 | 13 — 14 | 14 — 15 | 15 — 16 | 16 — 17 | 17 — 18 | 18 — 19 | 19 — 20 | 20 — 21 | 21 — 22 |
| Олимпия | 6 | ||||||||||||
| Жаҳон чемп. | 9 | 11 | 10 | 7 | 4 | C | 5 | ||||||
| Европа чемп. | 3 | 5 | 5 | 3 | 2 | 3 | 2 | ||||||
| ГП Финал | 4 | 4 | |||||||||||
| ГП Cуп оф Чина | 3 | C | |||||||||||
| ГП НҲК Тропҳй | 4 | 2 | |||||||||||
| ГП Ростелеcом | 5 | 3 | 1 | WД | |||||||||
| ГП Скате Америcа | 3 | 2 | |||||||||||
| ГП Скате Cанада | 8 | 5 | |||||||||||
| Универсиада | 5 | ||||||||||||
| Халқаро: Ўсмирлар | |||||||||||||
| Жаҳон чемп. | 2 | 1 | WД | ||||||||||
| Павел Роман | 1 | ||||||||||||
| НРW Тропҳй | 2 | ||||||||||||
| Миллий | |||||||||||||
| Россия чемп. | 6 | 3 | 3 | 2 | 2 | 2 | 2 | 1 | 1 | ||||
| WД = мусобақани тарк этган | |||||||||||||
Манбалар
- ↑ „Алехандра СТЕПАНОВА / Иван БУКИН: 2018/2019“. Интернатионал Скатинг Унион. 2019-йил 1-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Алехандра СТЕПАНОВА / Иван БУКИН: 2020/2021“. Интернатионал Скатинг Унион. 2021-йил 31-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Алехандра СТЕПАНОВА / Иван БУКИН: 2019/2020“. Интернатионал Скатинг Унион. 2019-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Алехандра СТЕПАНОВА / Иван БУКИН: 2021/2022“. Интернатионал Скатинг Унион. 2021-йил 31-августда асл нусхадан архивланган.