Aleksandrit
Александрит — минерал, таркибида хром бўлган хризоберилл турларидан бири. Кимёвий формуласи А12Ве04, қаттиқлиги 8,5. С. оғирлиги 3,7 га яқин. Табиий ёруғликда ранги зумрад яшил, чироқда бинафшаранг қизил бўлади. Массаси 2-3 каратдан ортиқ бўлган тўқ рангли шаффоф кристаллари 1-класс қимматбаҳо тош ҳисобланади. Юқори температурада пегматит ертомирларда ҳосил бўлади. Табиатда кўпинча берилл, фенакит, рутил, флюорит, апатит ва бошқа минераллар билан бирга учрайди. Сунъий йўл билан олинган оч яшил корунд синтетик александрит деб аталади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |