Aleksanor
| Елканли Алексанор | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Бўғимоёқлилар |
| Синф: | Ҳашаротлар |
| Оила: | Папилионидаэ |
| Уруғ: | Папилио |
| Турлари: | Елканли Алексанор |
| Халқаро илмий номи | |
| Папилио алеханор Эспер, 1800 | |

Елканли Алексанор, ёки Алексанор [1][2][3], ( лотинча: Папилио алеханор) — елканли ёки кавалер (лот.Папилионидаэ) оиласига мансуб капалак ( лотинча: Папилионидаэ).
Ташқи кўриниши
Бундай капалаклар туркумига кирувчиларнинг олд қанот узунлиги 31-39 мм. Қаноти ёйилганда 60-70 мм. ташкил этади. Қанотлари очиқ сариқ, ташқи чети қора. Олд қанотда тўртта тасма бор: тўлиқ постдискал ва базал чизиқлар ва улар орасида жойлашган иккита тўлиқ бўлмаган тасмалар марказий ҳужайранинг орқа четига таянади. Постдискал тармоқли йўл-йўл чизиқдан узлуксиз сариқ бўшлиқ билан ажратилади. Орқа қанотда ханжар шаклидаги тасма бўлиб, у марказий ҳужайра бўйлаб қовурғадан анал чеккагача ўтади: аниқ чегаралари бўлган чўзилган дискли нуқта. Постдискал тасма тўлқинсимон бўлиб, йўл-йўл чизиқдан тўлиқ сариқ тешиклар билан ажратилган, кўк рангли парча билан ифодаланади. Анал бурчакда тиниқ қора ҳалқадаги кўк туйнук билан ичкаридан чегараланган юмалоқ ғишт-қизил нуқта бор. Жинсий диморфизми заиф тасвирланган.
Тарқалиши
Тоғларнинг тошлоқли ҳудудлари (денгиз сатҳидан 1000-2500 м баландликда) Болқондан Ўрта ва Марказий Осиёгача бўлган ўтлоқли даштлардаучратиш мумкин. Алексанорнинг тарқалиши Ўрта ер денгизи мамлакатлари (Жанубий Франсия, Жанубий Италия, Сицилия, Албания, Греция, Туркия, Сурия, Ливан, Исроил, Иордания, Ироқ, Эрон, Ғарбий Покистон, Афғонистон [4][5], Жанубий Зақафқазия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон[6] мамлакатларига бориб тақалади
Яшаш тарзи
Учиши ва тухум қўйиши – май-июнда. Ғумбаги қиш уйқусига кетади.
Сони
Бундай тур камайиб бормоқда: ба’зида мавсум давомида бир нечта донаси, айрим вақтларда эса локал популясияларда ҳар 100 квадрат метрда 1 донагача учраши мумкин.
Чекловчи омиллар
Чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш ва пичан тайёрлаш, эндопаразитизм.
Манбалар
- ↑ Красная книга СССР: Редкие и находящиеся под угрозой исчезновения виды животных и растений / Главная ред. коллегия: А. М. Бородин, А. Г. Банников, В. Е. Соколов и др. — 2-е изд. — М.: Лесная промышленность, 1984. — Т. 1. Животные — 392 с. — С. 304-305.
- ↑ Мирзоян С. А. Батиашвили И.Д. Редкие насекомые. — Москва: Лесная промышленность, 1982. — 165 с. — С.100.
- ↑ Красная книга Республики Таджикистан. Т. 2. Животный мир. Душанбе, 2017
- ↑ Cоллинс, Н. Марк унд Моррис, Мичаэл Г. соwиэ Интернатионал Унион фор Cонсерватион оф Натуре анд Натурал Ресоурcес: Тҳреатенед сwаллоwтаил буттерфлиэс оф тҳе wорлд: тҳе ИУCН ред дата боок. ИУCН, 1985, ИСБН 2-88032-603-6, С. 93
- ↑ Фигуиэр, Лоуис: Тҳе Инсеcт Wорлд: Беинг а Популар Аccоунт оф тҳе Ордерс оф Инсеcц; Тогетҳер wитҳ а Десcриптион оф тҳе Ҳабиц анд Эcономй оф Соме оф тҳе Мост Интерестинг Спеcиэс. РЕАД БООКС, 2007, ИСБН 1-4086-2437-0,С. 174
- ↑ Красная книга Республики Узбекистан — Алексанор[сайт ишламайди]
Адабиёт
- Ландман В. Буттерфлиэс: тасвирланган энсиклопедия. - М.: Лабиринт матбуоти, 2002. - С. 79-80