Aleksey Benua
Бенуа Алексей Леонтевич (1838, Петербург—1903, Красноводск) – рус меъмори. Петербург бадиий академиясини тугатган (1865). 1874-йилдан Тошкентда Сирдарё вилояти меъмори лавозимида ишлаган. Тошкентда Европача шаклдаги кўпгина бинолар: Ўқитувчилар семинарияси ва унинг черкови (1881, сақланмаган), Лютеранлар черкови – Кирха (1892—1906), шаҳар боғида Ҳунармандчилик саноат кўргазмаси (1890) павилонлари ва бошқа бинолар Бенуа лойиҳаси асосида қурилган.
| Алексей Леонтевич Бенуа | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1838-йил Россия империяси Санкт-Петербург |
| Вафоти |
25-май 1902-йил Россия империяси, Красноводск |
| Фуқаролиги |
|
| Соҳаси | меъморчилик |
| Иш жойлари | Тошкент, Олмаота, Самарқанд, Бухоро |
| Таълими | Император бадиий академияси |
| Машҳур ишлари | Романов саройи |
Таржимаи ҳоли
Алексей Леонтевич Бенуа Сарское Село темир йўл жамияти ходими Леонтий Леонтевич Бенуа (1801-1885) оиласида туғилган, у меъмор Николай Леонтевич Бенуанинг (1813-1898) жияни эди. Бўлажак меъморнинг бобоси Леонтий (Луи-Жюл-Сезар-Огюст) Николаевич Бенуа (1770-1822) 1794-йилда Франсиядан келган ва катта немис шифокорлар оиласидан бўлган фрайлин Екатерина (Анна-Кетрин) Андреевна Гроппга уйланган[1].
Муқаддас Ҳаворийлар Пётр ва Полнинг Лютеран черкови қошидаги немис Петришуле мактабини тугатгандан сўнг, Алексей Бенуа Император бадиий академиясига ўқишга кирди ва 1865-йил 12-сентябрда „биноларни ишлаб чиқариш ва ўзи хоҳлаган хизматга кириш ҳуқуқига эга бўлган эркин рассом“ унвони билан муваффақиятли тугатди[2]. Бенуа император Александр ИИ га „уни Туркистон генерал-губернатори ихтиёрида хизмат қилишга тайинлашни“ илтимос қилди ва унинг талаби қаноатлантирилди[1].
1874-йил июндан Туркистон генерал-губернатори К.П. фон Кауфман девонида „ҳарбий-халқ бошқаруви хизматига“ кирди. 1875-йил 8-февралда Тошкентнинг барча қурилишларга раҳбарлик қилувчи Сирдарё қурилиш-йўл комиссияси аъзоси этиб тайинланади.
Алексей Леонтевич Бенуа икки йилга (1875-1877) Семиреченск вилояти ҳарбий губернатори ихтиёрида Верний шаҳрига юборилган ва у ерда меъморчилик ва қурилиш ишлари билан ҳам шуғулланган.
1878-йилда Туркистон ўлкасида вилоят бошқармалари қошида ҳарбий муҳандислар бошчилигидаги қурилиш бўлимлари ташкил этила бошлаган пайтда А. Л. Бенуа Тошкентга қайтиб келади ва Сирдарё вилояти кичик меъмори лавозимига тайинланади.

1879-йил апрел ойида Алексей Леонтевич Бенуа „оилавий сабабларга кўра“ давлат хизматини тарк этди[3] ва шу билан бирга, бир қатор ҳолатлар[4] туфайли 3-даражали рассом унвонини ололмади.
Тўрт йилга яқин Тошкентда хусусий меъмор бўлиб ишлади. 1882-йил охирида А. Л. Бенуа яна давлат хизматига қайтди ва Самарқанддаги Зарафшон округи кичик меъмори этиб тайинланади. У ерда тўрт йил ишлади.
1890-йилда шаҳар боғида кириш эшиги Константин хиёбонига қараган ва Тошкент босиб олинганининг 25 йиллигини нишонлашга бағишланган ҳунармандчилик-саноат кўргазмаси учун А.Л. Бенуа (муҳандис Э. П. Дубровин билан биргаликда) лойиҳаси бўйича қурилган павилонлар очилган.
А.Л. Бенуа умрининг сўнгги йилларида Красноводскдаги Туркистон божхона округи меъмори бўлиб хизмат қилган.
Меъмор томонидан лойиҳалаштирилган энг машҳур бинолар: Бухоро амири саройи (Когон, 1898), Княз Николай Константинович Романов саройи (В.С. Гейнселман билан ҳамкорликдаги лойиҳа, Тошкент, 1891), Лютеранлар черкови (Кирха) (Тошкент, 1899), Александр Кушцкий черкови (Янги чиноз, 1893)[5][6].
А.Л. Бенуа 1902-йил 25-майда (эски тақвим бўйича) Красноводскда вафот этди.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „БЕНУА Алексей Леонтьевич (1838–1902), архитектор, художник, автор проектов и строитель «многих красивейших зданий» в Туркестанском крае.“. энc.русдеуцч.ру. 2017-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-январ.
- ↑ „Э. Г. Жданов «„Туркестанский“ Бенуа»“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 24-июл.
- ↑ Э. Г. Жданов «„Туркестанский“ Бенуа»: В архиве имеется «Дело о неблагонадежности мл. архитектора Бенуа и увольнении его от службы».
- ↑ Амакиси профессор Н.Л. Бенуанинг илтимосига кўра у имтиҳонларга киритилди, бироқ Бадиий академиядан керакли ҳужжатлар кечикиб юборилди.
- ↑ „Янги-Чиназ (Русский Чиназ), Церковь Александра Куштского“. соборй.ру. 2022-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-июл.
- ↑ „Узбекистан: В Чиназе возрождается уникальный православный храм“. Фергана.Ру. 2018-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-июл.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |