Алексей Алексеевич Жданов (русча: Алексей Алексеевич Жданов; 1976-йил 1-мартда туғилган) – ўзбекистонлик нафақадаги профессионал футболчи.

Алексей Жданов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алексей Алексеевич Жданов
Таваллуд санаси 1976-йил 1-март (1976-03-01) (50 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент СССР, Ўзбекистон ССР
Бўйи 178 cм (5 фт 10 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1995-1998 Чилонзор 70 (64)
1998-1999 Сўғдиёна 57 (33)
2000 Дўстлик 18 (1)
2001 Пахтакор 27
2002 Лада-Толятти 34 (5)
2002 → Металлург (Ижара) 1 (0)
2003 Лада-Толятти 47 (2)
2004-2006 ФC КАМАЗ Наберезҳне 56 (5)
2006 → КАМАЗ-2 (Ижара) - (-)
2006 → Факел Воронеж (Ижара) 13 (0)
2006 Спартак Тамбов 10 (2)
2008 Олмалиқ 13 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Алексей футболчилик фаолиятини Тошкентнинг „Чилонзор“ жамоасида бошлаган. 1996-йилги мавсумда 50 та гол билан Ўзбекистон биринчи лигаси тўпурари бўлган. 1997—1998-йилларда Чилонзор клуби билан Олий лигада ўйнаган ва ўша мавсумда 30 та ўйин 14 та гол урган. 1998—1999-йилларда Жиззахнинг „Сўғдиёна“ жамоаси сафида 57 та ўйин ўтказиб, 33 та гол урган. 2000-йил бошида „Дўстлик“ клуби билан шартнома имзолаган ва жамоа таркибида бир мавсум давомида ўйнаган.

2001-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ клубига ўтиб, бир мавсум ўйнаган. Мавсум давомида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган. Патхако жамоаси билан Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди ва олий лига кумуш медалларини қўлга киритган[1].

Ютуқлар

Дўстлик
  • Ўзбекистон чемпиони: 2000-йил
Пахтакор
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби: 2001-йил
  • Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори: 2001-йил

Манбалар

  1. ↑ „Алексей Жданов КАМАЗ“. 2015-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-август.

Ҳаволалар