Алексей Василевич Малцев (1961-йил 20-октябр, Перм вилояти Усоле шаҳрида туғилган) – рус носири, шоири.

Алексей Малцев
Таваллуди 1961-йил 20-октябр (1961-10-20) (65 ёш)
Усоле шаҳри, Перм вилояти, СССР
Ижод қилган тиллари рус тили
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР, Rossiya bayrogʻi Россия
Фаолият йиллари 1990-йилдан – ҳозиргача

Биографияси

Алексей Малцев 1961-йил 20-октябрда Перм вилоятининг Усоле шаҳрида ишчи оиласида дунёга келган. Алексей мактабни тугатгач, Перм тиббиёт институтига ўқишга кирди. Институтни тамомлагандан сўнг, 20 йил давомида Перм шаҳридаги даволаш муассасаларида шифокор бўлиб ишлади. 2005-йилда эса профессионал ёзувчи сифатида фаолият юритиш мақсадида тиббиёт соҳасини тарк этди.

Шоир 25 ёшида Перм Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги тўгаракка қўшилиб, қайта қуриш йилларида адабиётга кириб келди. Илк нашр „Звезда“ газетасида (1987-йил) эълон қилинди. „Звезда“, „Молодая гвардия“, „Медицинская газета“ газеталари ҳамда „Смена“ журнали билан ҳамкорлик қилган[1].

1999-йилда Санкт-Петербургда ўтказилган Шимоли-ғарбий ёш ёзувчилар анжуманида шоир сифатида Россия Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлди. 2000-йилда эса Москвага йўл олди.

2001-йилда „ЭКСМО“ нашриётида унинг илк детективи „Мафияга қарши ваксина“ эълон қилинди. Кейинги уч йил мобайнида „Эксмо“да "Нож и ствол, " „Алмазний корол“ „Инстинкт росомахи“ номли детектив асарлари чоп этилди.

2004-йилда Пермда „Перм детективи“ лойиҳаси ташкил этилди. Бу лойиҳа туфайли Алексей Малцевнинг кинояли детектив асари „Шука в гипсе“ нашр қилинди.

2010-йилда „Ҳаммаси шарпа“ номли фантастик роман-галлюцинация ёзилган бўлиб, у „қоғоз“ нусхаси чиқишидан олдин интернетда машҳурликка эришди.

1999-йилда ёш Малцев Санкт-Петербургда бўлиб ўтган „Шимолий-ғарб ёш адабиётчилари анжумани“да иккита шеърий тўпламини тақдим этди ва анжуманнинг кашфиёти деб эътироф этилди[2].

Ватани Пермда ёзувчига „детектив устаси“ деган барқарор таъриф берилган[3][4].

Манбалар

  1. ↑ Алексей Василевич Малсев[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка // Объэдинениэ муниципалних библиотек города Перми. 18.10.2021.
  2. ↑ Алексей Малсев (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-07-14 санасида архивланган)// Подлинник. Международний творческий ресурс.
  3. ↑ Перм – город сюжетов: стартовал поэтический фестивал „Компрос“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-22 санасида архивланган) // Интернет-газета Примеру.нет. 23.11.2019.
  4. ↑ Поэтическиэ слеми, баттли и встречи с писателями: осенний этап „Компроса“ объэдинил 1,5 тисячи зрителей (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-22 санасида архивланган) // Сайт губернатор и правителства Пермского края. 27 Ноября 2019.