Aleksey Markov Yakovlevich
Алексей Яковлевич Марков (1920-йил 22-феврал-1992-йил 29-август, Москва) рус шоири ва таржимони.
| Алексей Марков Яковлевич | ||||
|---|---|---|---|---|
| Таваллуди | 22-феврал 1920-йил | |||
| Вафоти |
29-август 1992-йил (72 ёшда) Москва, Россия Федерацияси | |||
| Ижод қилган тиллари | рус тили | |||
| Фуқаролиги |
| |||
| Фаолият йиллари | 1940-1992-йиллар | |||
| Жанр | шеър, поэма | |||
| Мукофотлари |
| |||
Биографияси
Ставропол вилоятининг Александровский туманидаги Нина қишлоғида (ҳозирги Ставропол ўлкасининг Совет тумани таркибида) туғилган. Болалик йилларини Доғистондаги Нижний Женгутай қишлоғида ўтказган.
Шоирнинг дастлабки ше’рлари 1940-йилда нашр этилган. Улуғ Ватан урушининг иштирокчиси. Учинчи Украина фронти Ҳаво кучлари қисмларида хизмат қилган. 1- ва 2-даражали Ватан уруши орденлари билан тақдирланган[1].
Алексей Яковлевич 1951-йилда Максим Горкий номидаги Адабиёт институтини битирган. 1949-йилда Сталин ҳақида ёзган ше’ри учун НКВДда сўроққа тортилган. А. Т. Твардовский Марковнинг „Вишки в море“ номли илк поэмасини таҳрир қилиб, уни „Новий мир“ журналининг 1952-йилги янги йил сонида эълон қилган.
Рус шон-шуҳрати ҳақидаги „Михайло Ломоносов“, „Ермак“, „Пугачёв“, „Вернадский“, „Звезди над головой“ ва бошқа достонлар муаллифи. 1968-йилда Чехословакияга қўшин киритилишига қарши чиқди. Бир партияли тизимга, сензурага ва колхозларга қарши дадил нутқлари билан танилган. Бу ҳақда унинг уч жилдлик асарлар тўпламига киритилган ше’рларида сўз юритилган.
Ёзувчи Евгений Попов Алексей Марков ҳақида:
"Ўша пайтларда, айёр ёзувчилар раҳбарлари совет „ғарбпараст“лари ва совет „славянпараст“ларини бир-бирига қарши қўяётган бир вақтда, Алексей Марковнинг сиймоси, шубҳасиз, барча тоифадаги социалистик реализм хушомадгўйларининг кундалик ҳаётидан устун турарди. Марков „ақлли“лар коняк ва балиқ еб-ичиб ўтирганларида бир-бирларига шивирлаб айтишни маъқул кўрадиган нарсаларни очиқ-ойдин гапирар ва ёзар эди. У ёзган барча нарсалар ҳамон долзарб, чунки улар ҳанузгача баҳсларга сабаб бўлмоқда. Биз ёш жиҳатидан ҳам, дунёқарашимиз бўйича ҳам мутлақо бошқа-бошқа эдик, лекин мен, Худога шукр, ўшанда бу инсон ва шоирнинг қадри-қимматини тушунган эдим. Мен бизнинг гўёки ҳеч нарса ҳақида бўлмаган, аслида эса у учун ҳам, мен учун ҳам энг муҳим бўлган – Россия ҳақидаги барча қисқа ва узоқ суҳбатларимизни эслайман".
Алексей Марков Москвада Троекуровский қабристонига дафн этилган (2-участка)[2].
Манбалар
- ↑ Биография (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-06-30 санасида архивланган)
- ↑ „Могилы ушедших поэтов. Марков Алексей Яковлевич (1920-1992)“. по.м-неcропол.ру. 2023-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-январ.
- 22-fevralda tugʻilganlar
- 1920-yilda tugʻilganlar
- 1992-yilda vafot etganlar
- 29-avgustda vafot etganlar
- Moskvada vafot etganlar
- 1-darajali Vatan urushi ordeni sovrindorlari
- Vatan urushi 2-darajali ordeni sohiblari
- Vatan urushi ordeni sohiblari
- Xalqlar doʻstligi ordeni sohiblari
- Rossiyalik shoirlar
- Sovet shoirlari
- Sovet tarjimonlari