Алексей Михайлович (1629.19.3-1676.29.1) — рус подшоси (1645–76), Романовлар сулоласининг иккинчи вакили, подшо Михаил Фёдо-рович Романовнинг ўғли. Ал. М. даврида Украина Россияга қайта қўшилди, рус черковида ажралиш содир бўлган. Ал. М. даврида руслар Туркистонни босиб олишга тайёргарлик кўриш мақсадида айғоқчилар юбора бошлаган. Хусусан Б. А. ва С. И. Пазухинлар бошчилигидаги „элчилар“ 1669–72 йилларда Бухоро, Балх ва Урганчга келган. Улар Хива ва Бухоро хонлигининг ички ва ташқи сиёсати ҳақида жуда кўп маълумотларни олиб кетганлар[1].

Алексей Михайлович

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил