Алексей Анатолевич Навалний (русча: Алексей Анатольевич Навальный; 1976-йил 4-июн, Бутин [ру], Одинсово тумани,[1][2] Москва вилояти, ССРИ[4][5][6] – 2024-йил 16-феврал) – россиялик сиёсат ва жамоат арбоби,[1][2] юрист,[7] инвест-фаол,[8][9] Аэрофлот компанияси директорлар кенгаши собиқ аъзоси[10]. Россияда коррупсияга қарши курашувчи мустақил нодавлат арбоблардан[9][11][12]. РосПил, РосЯма, РосЖКХ каби қатор антикоррупсия лойиҳаларини яратган. Навалний Россия парламентида кўпчиликни ташкил этувчи Бирлашган Россия партиясини кескин танқид қилиб, унга интернетда кенг тарқаб кетган „муттаҳам ва ўғрилар партияси“ («партия жуликов и воров») деган лақаб қўйди[13]. 18-июл куни Киров шаҳрининг Ленин тумани суди 5 йилга озодликдан маҳрум этди[14]. Суд ҳукмининг эртасига четга кетмаслик тўғрисидаги тилхат билан шартли равишда озодликка чиқарилди[15].

Алексей Навалний
(Алексей Навальный)

Навалний 2011-йилда
 „Келажак Россияси“ партияси раиси
 
Мансаб даври
2019-йил 28-март – 2021-йил 17-январ
Ўтмишдоши Иван Жданов („Келажак Россияси“ партияси Марказий Кенгаши котиби сифатида)
 Россия Мухолифати Мувофиқлаштириш Кенгаши аъзоси
 
Мансаб даври
2012-йил 22-октябр – 2013-йил 19-октябр
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 4-июн 1976-йил
Бутин [ру], Одинцовский тумани[1][2], Москва вилояти, РСФСР, СССР
Вафоти 16-феврал 2024-йил(2024-02-16)
(47 ёшда)
Турмуш ўртоғи
Юлия Навалная (турм. 2000–2024)
[3]
Болалари қизи Дариа Алексеэвна Навалная
ўғли Захар Алексеэвич Навалний
Онаси Людмила Навалная
Отаси Анатолий Навалний
Мукофотлари Serebryanaya knopka YouTube, kotoroy nagrajdayut za dostijeniya kanalom otmetki v 100 000 (sto tisyach) podpischikov ili bolee Zolotaya knopka YouTube, kotoroy nagrajdayut za dostijeniya kanalom otmetki v 1 000 000 (odin million) podpischikov ili bolee
Имзоси
Вебсайти навалнй.cом

Таржимаи ҳоли

Навалний келиб чиқиши рус-украин бўлиб,[16] отаси Анатолий Навалний Украинанинг Киэв вилоятида, Иванкив туманидаги Залиссия қишлоғида туғилган. Алексей Навалний Москвадан 100 км жануби-ғарбда ўсган бўлса-да, ёзги таътилда Украинага, бувисининг уйига бориб турар эди[16][17].

Навалний 1998-йили Россия Халқлар Дўстлиги Университети ҳуқуқшунослик бўлимини битирди. Кейин у Россия Федерацияси Ҳокимияти қошидаги Молия Университетида ўқиди[18][19].

2000-йили Навалний „Яблоко“ сиёсий партиясига қўшилди[20]. 2004-йилда у „Москваликларни ҳимоялаш қўмитасига“ асос солиб, москваликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қурилиш коррупсиясига қарши курашиш билан шуғулланди[21].

Суд иши

Илк бора, 2011-йилнинг май ойида, Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 165-моддасига (фирибгарлик йўли билан ишончни суиъстемол қилиш орқали мулкка зарар етказиш) асосан Навалнийга жиноят иши қўзғатилди.

2012-йилнинг 31-июлида РФ ЖКнинг 160-моддасининг (катта миқдордаги ўзгаларнинг мулкини ўзлаштириш ёки талон-торож қилиш) қатор бандларига асосан янги айбловлар эълон қилинди[22][23]..

Тергов маълумотларига кўра, 2009-йил май-сентябр ойларида Киров вилояти губернатори маслаҳатчиси сифатида ишлаган вақтида Навалний, „Вяцкая лесная компания“ МЧЖ директори Пётр Офицеров ва „Кировлес“ бош директори Вячеслав Опалев билан тил бириктириб, 10 минг кубометрдан ортиқ ўрмонни талон-торож этилишини ташкиллаштирган.

Шунингдек, Алексей Навалний Киров вилояти губернатори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган пайти(2009-йил))да 510 минг долларни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланган.

Навалний Россия Президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлиб келган ва ўзига нисбатан қўйилган айбловларни Путиннинг ўч олиши, дея баҳолаган.

Суд қарори

2011-йил 6-декабр куни суд залида

Навалний 2013-йил 18-июлида Киров шаҳри Ленин туман суди қарори билан „Кировлес“ давлат компанияси мулкини ўғирлашда айбдор деб топилди[24] ва беш йилга озодликдан маҳрум этилди[25][26][27].

Алексей Анатолевич Навалнийни Россия Жиноят Кодексининг 2011-йил 7 март кунги таҳриридаги 33-моддаси 3-қисми ва 160-моддаси 4-қисмида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топишга қарор қилинди. Унга беш йиллик қамоқ жазоси берилиши, қамоқ муддатини ўтаб бўлгач озодлигини чекламаслик ҳамда давлат фойдасига 500 минг рубл миқдорида жарима ундиришга ҳукм қилди. Қамоқ жазоси умумий режимдаги колонияда ўташи белгиланди.

Навалний суд қарори эълон қилинишидан бир кун аввал Москва мерлигига номзод сифатида рўйхатдан ўтказилган эди. Навалнийнинг сайлов штаби берган маълумотга кўра, унинг номзоди сайловлардан олинган[28].

Навалнийнинг қамалиши ҳақидаги суд ҳукми ортидан Москва, Санкт Петербург ва Россиянинг бошқа шаҳарларида тинч норозилик аксиялари бўлиб ўтди[29].

19-июл куни Киров вилояти суди Алексей Навалний ва Пётр Офицеровга нисбатан танланган жазо чораси юзасидан Киров вилояти прокуратураси берган шикоятни кўриб чиқди. Прокурор эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш жазоси вақтидан илгари қўлланди, деб ҳисоблаган ва четга кетмаслик тўғрисидаги тилхат билан шартли равишда Алексей Навалний озодликка чиқарилди[15]

Навалний Ливе Жоурналдаги шахсий блогида „Нарсаларингиз билан озодликка“ – жумласини эшитиб ҳайрон қолганини таъкидлаб, ўз тарафдорларига раҳмат айтди ва фаолиятини давом эттиришини билдирди[30]..

Сўнгги сўз

Ҳукм ўқилаётган пайтда Навалний суд залидан Тwиттер орқали хабарлар ёзиб турди. Қўлига кишан солинишидан аввал ёзган сўнгги хабарида „Майли. Менсиз зерикиб қолманглар. Энг муҳими бекорчилик қилиб ўтирманг. Нефт қувури устидаги қурбақа ундан ўз хоҳишига кўра тушиб кетмайди“ – деб ёзди[31].

Муносабат

АҚШнинг Россиядаги элчиси Мичаэл МcФаул ўз Тwиттер саҳифаси орқали суд ҳукмига муносабат билдирди: „Навалнийнинг айбдор деб эълон қилинишидан ва айбловлар сиёсий мотвиларга асосланганига ишора қилувчи омиллардан чуқур ташвишдамиз“, дея ёзди элчи[32].

Yevropa Ittifoqi Европа Иттифоқи Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат масалалари бўйича комиссари Cатҳерине Аштон Навалний ва Офицеров устидан ўқилган ҳукм муносабати билан баёнот эълон қилиб, „уларга қарши айбловлар суд давомида асосланмади“, дея таъкидлади. „Процессуал камчиликлар инобатга олинган ҳолда, якуний натижа Россияда қонун устуворлиги борлигига оид шубҳаларни уйғотади“, дейилади яна баёнотда.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳам суд ҳукмини қоралади. Амнестй Интернатионал⅓ ташкилоти Москва бўлими раҳбари Сергей Никитин Навалнийга қарши чиқарилган ҳукм „Россияда инсон ҳуқуқларига оид вазият ёмонлашаётганини кўрсатади“, дея таъкидлади.

Россиядаги нуфузли инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисобланган „Мемориал“ маркази директори Александр Черкасов ҳукмни „сиёсий мотивларга асосланган“, деб атади.

Вафоти

Навалний 2024-йилнинг 16-февралида Ямало-Ненецк автоном округидаги қамоқхонада 47 ёшида вафот этди[33][34].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „НАВАЛЬНЫЙ Алексей Анатольевич“. Коммерсант.ру. Коммерсант нашриёт уйи. 2012-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „О Навальном“. Официальный сайт Алексея Навального. 2012-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-декабр.
  3. ↑ Сведения о доходах за 2012 год и об имущэстве зарегистрированних кандидатов на должност Мера Москви, их супругов и их несовершеннолетних детей[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Алексей Навальный — биография, фото, факты, новости“ (ру). Ведомости. 2013-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июл.
  5. ↑ „Навальный, Алексей — российский общественный деятель“ (ру). Лента.ру. 2013-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июл.
  6. ↑ „Алексей Навальный. Биография“ (ру). Аргументы и факты. 2013-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июл.
  7. ↑ „Алексей Навальный на сайте адвокатской палаты г. Москвы“. 2013-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июл.
  8. ↑ „Инвест-активизм. Что это такое?“. 2013-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июл.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Навальный, Алексей“. Лента.ру. Рамблер Медиа Гроуп. 2012-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-декабр.
  10. ↑ Собств. корр. „Навальный займется в «Аэрофлоте» бонусами и аудитом“. 2013-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июл. // лента.ру. – 2012. – 27 июля.
  11. ↑ Иоффе, Жулиа. „Нет Импаcт“. Тҳе Неw Ёркер. Cондé Наст Публиcатионс. 2012-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-декабр.
  12. ↑ Волков, Денис. „Блогер полпроцента“. Газета.Ру. СУП (28 марта 2011). 2012-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-декабр.
  13. ↑ „А. Навальный вошел в топ-30 «глобальных мыслителей» современности“. РосБизнесКонсалтинг (29 ноября 2011). 2012-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 9-декабр.
  14. ↑ Москва мерлигига номзод Алексей Навалний беш йилга қамалди, 2013-07-21да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-07-19
  15. ↑ 15,0 15,1 Алексей Навалний қамоқдан озод қилинди, 2013-08-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-07-19
  16. ↑ 16,0 16,1 Сергеи Ҳрабовскй. „Олексій Навальний як дзеркало російської революції“ (Украиниан). дай.киэв.уа. 2013-йил 14-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-июл 2012-йил.
  17. ↑ „АЛЕКСЕЙ НАВАЛЬНЫЙ“ (Руссиан). эсқуире.ру. 2012-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-июл 2012-йил.
  18. ↑ „Алехеи Навалнй“ (28-феврал 2012-йил). 2013-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-июл 2012-йил.
  19. ↑ Гуй Фаулcонбридге. „НЕWСМАКЕР-Протесц питч Руссиан блоггер агаинст Путин“. Реутерс (11-декабр 2011-йил). 2012-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-июл 2012-йил.(Wайбаcк Мачине сайтида 2012-09-11 санасида архивланган)
  20. ↑ „Навалнй, Алехей Анатолич“ (Руссиан). Коммерсант. 2012-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-декабр 2011-йил.(Wайбаcк Мачине сайтида 2012-08-04 санасида архивланган)
  21. ↑ „Абоут Навалнй“ (Руссиан). навалнй.ру. 2012-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-декабр 2011-йил.
  22. ↑ „Алексею Навальному предъявлено обвинение в организации растраты имущества государственного унитарного предприятия «Кировлес»“. СК РФ (30.07.12). 2012-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 31-июл.
  23. ↑ „Алексея Навального хотят лишить адвокатского статуса. Финам ФМ 24.10.12“. 2013-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-июл.
  24. ↑ „Навальный приговорен к пяти годам лишения свободы“ (ру). Лента.ру (2013-йил 18-июл).
  25. ↑ „Суд приговорил Навального к пяти годам колонии“ (ру). РИА Новости (2013-йил 18-июл).
  26. ↑ „Суд приговорил Навального к пяти годам в колонии общего режима“ (ру). Аргументы и факты (2013-йил 18-июл).
  27. ↑ „Алексей Навальный приговорен к 5 годам лишения свободы — видео оглашения приговора“ (ру). ЁуТубе (2013-йил 18-июл).
  28. ↑ „Москва мэрлигига номзод Алексей Навальний беш йилга қамалди“. Кун.уз (2013-йил 18-июл). 2013-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 19-июл.
  29. ↑ Ғарб Навалний устидан ўқилган ҳукмни танқид қилмоқда
  30. ↑ и снова здравствуйте
  31. ↑ Тwиттер микроблогидаги пост
  32. ↑ Жонли видео: Навалний тарафдорлари намойишга чиқди
  33. ↑ „УФСИН по ЯНАО: Алексей Навальный умер в колонии“ (ру). Коммерсантъ (2024-йил 16-феврал). Қаралди: 2024-йил 16-феврал.
  34. ↑ Сулливан, Ҳелен; Ротҳ, Андреw „Руссиан аcтивист анд Путин cритиc Алехеи Навалнй диэс ин присон“ (эн). Тҳе Гуардиан (2024-йил 16-феврал). Қаралди: 2024-йил 16-феврал.

Ҳаволалар