Алексей Негматов (тожикча: Алексей Негматов; 1986-йил 4-январ, Тожикистон) – тожик футболчиси, марказий ва қанот ҳимоячиси. Футбол бўйича Тожикистон терма жамоаси аъзоси, Тожикистон Республикаси спорт устаси.

Алексей Негматов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алексей Негматов
Таваллуд санаси 1986-йил 4-январ (1986-01-04) (40 ёш)
Таваллуд жойи Тожикистон, СССР
Бўйи 1.72 м (5 фт 7 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Вазни 72 кг
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006—2012 Вахш Қўрғонтепа
2012–2013 Регар-ТадАЗ
2014– ФК Далерон-Уротеппа
Миллий терма жамоа‡
2004–2013 Тожикистон 18 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2015-йил 22-октябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2015-йил 22-октябр учун)

Биографияси

Алексей Негматов 1986-йилнинг 4-январида Тожикистон Республикасида таваллуд топган.

Негматов болалигидан футбол билан мунтазам шуғуллана бошлаган. 200-йилдан бошлаб Тожикистон миллий терма жамоаси сафида тўп суради.

Карераси

Алексей Негматов 2006-йилдан 2010-йилга қадар, асосан, Тожикистоннинг "Вахш", Қўрғонтепанинг „Тожиктелеком“ ҳамда Ўзбекистоннинг „Андижон“ клубларида фаолият олиб борган.

Негматов 2011—2012-йилларда "Регар-ТадАЗ" терма жамоаси сафини ҳимоя қилган, бироқ 2013-йилнинг март ойига келиб, ушбу жамоани тарк этади[1] ва Кўлобнинг „Равшан“ клуби номидан ўйинларда майдонга туша бошлайди. Ушбу клуб таркибида Негматов 2013-йилда Тожикистон чемпионлигини қўлга киритади.

2014-йилги мавсум бошланишидан олдин Негматов Тожикистон Олий лигасида эндигина ўйинларини бошлаётган „Далерон-Ўротеппа“ жамоаси сафига қўшилади ва ушбу клуб сафида ҳам бир қанча ютуқларга эришишга муваффақ бўлади[2].

Ютуқлари

Алексей Негматов футболдаги фаолияти давомида Тожикистоннинг икки карра чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, уч карра Тожикистон кубоги соҳибига айланган.

2004-йилда Тожикистон миллий терма жамоаси сафида Негматов ўзининг дебют ўйинларини олиб борган, орадан икки йил ўтгач, 2006-йилги ОФК Чақирув кубоги ғолибига айланган. Шунингдек, терма жамоа сафида Негматов халқаро мусобақаларда ҳам майдонга туширилган бўлиб, ўзининг миллий терма жамоадаги илк ўйинини 2012-йилда Филиппинга қарши кечган баҳсда ўтказган.

Манбалар

Ҳаволалар

  • {{НФТ плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.